Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь август ойларида 20 ёшгача бўлган 372 нафар қиз ва 8 нафар йигит никоҳдан ажрашган.

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, саккиз ойда никоҳдан ажрашганлар сони ёш тоифасида қуйидагича бўлган:

  • 20—30 ёш: аёллар 15 110 нафар, эркаклар 9 147 нафар;
  • 31—40 ёш аёллар 10 522 нафар, эркаклар 13 287 нафар;
  • 41—50 ёш: аёллар 3 530 нафар, эркаклар 5 093 нафар;
  • 51 ёш ва ундан катталар: аёллар 3 091 нафар, эркаклар 5 090 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, шу вақт давомида республика бўйича қайд этилган никоҳдан ажралишларнинг 293 тасини 4 нафар ва ундан кўп фарзандлилар ташкил этган.

Фарзандсиз оилалар сони 9517 тани, бир нафар фарзанди билан ажрашган оилалар сони 15 421 тани, икки нафар фарзанди билан ажрашганлар 5780 тани, уч нафар фарзанди билан ажрашган оилалар сони эса 1619 тани ташкил қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ажралишлар сони Тошкент шаҳрида энг кўп қайд этилмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда қизлар кўпроқ неча ёшдан турмушга чиқмоқда?

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради