Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари Буюк Британия мода ва тўқимачилик ассоциациясининг (UK Fashion & Textile Association, UKFT) халқаро ҳамкорлик департаменти директори Пол Ангер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, учрашувда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шаҳзода Қўчқорова ва UKFT лойиҳаси координатори Даниэль Конолли иштирок этган. Музокаралардан мақсад ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилишни кенгайтириш, британиялик ритейлерларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлган.

Ўзбекистоннинг йирик брендлари ва корхоналари ҳамда “ASOS”, “boohoo”, “Very”, “Net-a-Porter”, бошқа йирик ритейлерлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, кўргазма ва бошқа тадбирларни ташкил қилишда катта тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилган.

Шунингдек, тўқимачилик соҳасидаги етакчи таълим марказлари ҳисобланган Хорфилд (University of Horrefield) ва Бредфорд (University of Bradford) шаҳарлари университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёрлик билдирилган.

Британия мода ва тўқимачилик ассоциацияси (UK Fashion & Textile Association, UKFT) 2009 йилда Британия кийим-кечак саноати ассоциацияси (BCIA) ва «UK Fashion Exports» ассосиацияси қўшилиши натижасида ташкил топган. Ҳозирги кунга UKFT’га 800 дан ортиқ корхона ва компаниялар аъзо. Ассосиация мода ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш занжирининг бир қисми бўлган дизайнерлар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, улгуржи ва чакана сотувчиларини бирлаштиради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди