Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Литва Россия ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакил Сергей Рябоконни persona non grata деб эълон қилди, у беш кун ичида мамлакатдан чиқиб кетиши керак. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги сайтида айтилади.

Сергей Рябокон

Сергей Рябокон
Скриншот: YouTube

Идорадан аниқлик киритишларича, «ваколатли органлар ахборот тақдим этган, унинг асосида «Сергей Рябоконнинг яқин орадаги хатти-ҳаракатлари ва баёнотлари дипломат мақомига мувофиқ келмайди ва ўзи бўлиб турган давлатнинг ички ишларига аралашув деб баҳоланиши мумкин ҳамда шунинг учун дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясининг бузилиши ҳисобланади» деган хулосага келинган.

Россиянинг Литвадаги элчихонаси вакилига, шунингдек, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг қўшиб олиниши юзасидан норозилик билдирилди.

Россия ТИВ вақтинчалик ваколатли шахснинг мамлакатдан чиқариб юборилишига жавоб қилишга ваъда берди.

Вақтинчалик ваколатли шахс апрелдан буён Россия дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келаётганди. Ўшанда Литва Россия билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириб, унинг элчисини чиқариб юборган ва ўз элчисини чақириб олганди.

Аввалроқ Польша, Германия, Буюк Британия, Латвия, Швеция, Дания ва Италияда ҳам Россия элчилари ТИВга чақирилганди

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)