Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб қатор ўзгаришлар кучга киради.

Хусусан,

  • бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланмайди;
  • экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланади;
  • қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Шунингдек, экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури амалга оширилади.

Дастурга киритилган экспортчи корхоналар:

  • экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширганда нол даражали ҚҚС ставкаси қўлланиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган қисми уларнинг мурожаатига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилиши;
  • айланма маблағларини тўлдириш учун кредит олишида тижорат банкларига экспорт шартномаларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш тавсия этилиши;
  • Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилиши;
  • битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда молиявий ёрдам тақдим этилиши;
  • бизнес жараёнлар, экспорт ҳажмини ошириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириши учун хорижий маслаҳатчилар жалб қилиниши белгилаб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж