Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буркина-Фасода йил бошидан бери иккинчи ҳарбий тўнтариш содир бўлди, деб хабар бермоқда leFaso.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Натижада мамлакатни бошқараётган подполковник Пол-Анри Сандаого Дамиба ҳукуматдан ағдарилди. Давлат тўнтаришидан аввал пойтахт Уагадугунинг бир қанча ҳудудларида отишма содир бўлган.

Ҳокимиятни капитан Иброҳим Траоре эгаллади. У конституция ва сиёсий фаолият тўхтатилиши, ҳукумат ва парламент тарқатилиши, чегаралар ёпилиши ҳақида эълон қилди. Бундан ташқари, мамлакатда соат 21:00 дан 05:00 гача комендантлик соати жорий этилди.

Reuters хабарига кўра, Дамибанинг ағдарилгани ҳақида ҳарбийлар 30 сентябрь куни кечқурун телевидение орқали маълум қилган. Унинг қаердалиги номаълум.

Траоренинг сўзларига кўра, қишки давлат тўнтаришида Дамибанинг ҳокимиятга келишига ёрдам берган ҳарбий гуруҳ уни жангарилар билан кураша олмагани учун лавозимидан четлаштиришга қарор қилган. Худди шу сабабга кўра, Дамиба ҳам ўзидан олдинги Рок Марк Каборни ағдарган эди.

Буркина-Фасо Ғарбий Африкадаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлиб, аҳолиси тахминан 22 миллион кишини ташкил этади, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса йилига 988,3 долларга тенг. Reuters агентлигига кўра, «Ал-Қоида» ва ИШИД ташкилотларининг жангарилари мамлакат ҳудудининг бир қисмини назорат қилмоқда.

Январь ойи охирида Буркина-Фасо ҳарбийлари телевидение орқали мамлакатда ҳарбий тўнтариш бўлганини эълон қилганди. Каборе ағдарилиб, ҳокимият Дамибага ўтган. Ўшанда Каборе суиқасддан омон қолган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)