Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан автомобиль саноатида туб бурилиш ясаган «Тунука Лиззи», АҚШ тарихидаги энг қонли жиноятлардан бири — Лас-Вегасда оммавий қотиллик ҳамда кўпхотинликда айбланиб, ҳибсга олинган мормонлар етакчисига оид фактлар ўрин олган.

«Тунука Лиззи»: саноатни ўзгартириб юборган автомобиль

Ford Motor Company томонидан 1908 йилдан 1927 йилга қадар ишлаб чиқарилган Модель Т шахсий автомобилни умумий фойдаланишдаги транспорт воситасига айлантириш борасидаги биринчи уриниш ҳисобланади. Замонавий тушунчадаги машиналарни биринчи маротаба 1885 йили Германияда Карл Бенс ихтиро қилган, Америкадаги илк автомобиль эса 1893 йили Массачусетс штатининг Спрингфил шаҳрида пайдо бўлган — уларни Чарльз ва Фрэнк Дюриелар ясаган. Аммо уларнинг конвеердан чиқиши оддий америкаликлар харид қилиша олишини англатмаган.

Фото: Regnum

Фото: Regnum

Модель Т ҳақиқатда нарх борасида арзон бўлган, қайсидир даврида у шу қадар машҳурликка эришганки, америкаликларнинг аксарияти уни харид қила бошлаган.

Мотел Т’нинг «туғилиши»

Генри Форд кундуз кунлари Детройтдаги «Эдисон Иллюминейтинг компани»да бош муҳандис бўлиб ишлаган, кечаси эса бензин двигатель устида бош қотирган. У ўз двигателларидан бирини 1893 йили Рождество арафасида синовдан рафиқаси Клара кўмагида синовдан ўтказган. Двигатель 30 сония ишлаган холос ва бу Форд тўғри йўлдан кетаётганини тушуниши учун етарли бўлган.

Орадан уч йил ўтгач, у ўзиюрар транспорт воситасини ихтиро қилган ва иккита омадсиз уринишдан кейин 1903 йилнинг ёзида Ford Motor Company компанияси пайдо бўлган.

Фото: Regnum

Фото: Regnum

«Тунука Лиззи» тезда дунёга келмаган: у яратилгунга қадар Форд саккизта бошқа моделни синовдан ўтказиб, уларга ўз янгиликларни қўшиб борган ва охир-оқибат барчаси Модель Т’да жамланган. Модель Т расман 1907 йилнинг январида йиғилган. Ўшанда Форд муҳандис Чайлд Гаролд Уиллс, машинист К.Ж.Смит ва чизмачи Жозеф Галамбадан иборат жамоани Детройтдаги кичик фабрикасида тўплаган.

Модель Т савдоси

1908 йилнинг 1 октябридан бошлаб чиқарилган Форд Модель Т руль чамбараги чап тарафда жойлашган, ёпиқ тўрт цилиндрли двигатель ва бутун цилиндр блокидан иборат ўзиюрар автомобиль кўринишида бўлган. Ванадийли пўлат материал билан қоплангани боис у енгил бўлса-да, жуда мустаҳкам бўлган. Шунингдек, автомобиль ост қисмининг йўл юзи билан орасидаги масофасини билан ҳам ажралиб турган, бу унга нотекис йўлларда бемалол ҳаракатланиш имконини берган.

Аввалида Форд Модель Т нархи 850 долларни ташкил этган, бу у қадар қиммат эмас, аммо америкаликларнинг ўртача даромадидан ошиб кетарди. Форднинг мақсади машинани максимал даражада арзонлаштириш бўлган.

Британия бозорига чиқиш

Форд ўз автомобиллари Британия газеталарида тилга олиниши учун баъзида баландпарвоз маркетинг компанияларидан ҳам фойдаланган. 1911 йилда шотландиялик дилер ўғли Генри Александрга Модель Т’да Британия оролларидаги энг баланд Бен-Невис тепалигига сайр қилиб келишни таклиф этади.

Фото: Regnum

Фото: Regnum

Форд-Улямдан старт олган Модель Т беш кун давомида қоялар, ботқоқликлар ва қорлардан юриб, охир-оқибат қояга чиқишга муваффақ бўлади. Ундан қайтиб тушган Александрни омма қувонч билан кутиб олади, тормозини созлаб олган йигит Эдинбургдаги отасининг дилерлик марказига қайтиб боради. Реклама кампаниясидан кейин Буюк Британияда Модель Т’дан 14 мингдан ортиқ нусха сотилган.

Машина йиғишни тезлаштириш

Фото: Regnum

Фото: Regnum

1913 йилда Хайленд-Паркда Модель Т’ни ишлаб чиқариш учун 60 акр майдонда янги фабрика бунёд этилади. Ўша вақтда у дунёдаги энг йирик завод бўлган, Форд ходимлари сони эса икки баробарга ортган. Завод қурилгунга қадар Форд ишлаб чиқариш жараёнидаги йиғиш линиясини такомиллаштириш устида ишлаган. Аввалида конвеер ленталаридан фойдаланилган ҳолда ҳаракатланувчи йиғиш линиялари ишлатилган. Олти ой ичида Модель Т’ни йиғиш тўққиз соатдан 54 дақиқагача қисқарган, битта двигатель учун беш соат ўрнига 56 дақиқа сарфланган. Завод секцияларга ажратилган бўлиб, у ерда автомобилларнинг маълум қисмлари йиғилган. Хайленд-Паркдаги завод ўзи ичига 500 та шу каби йиғиш линияларини бирлаштирган.

«Тунука Лиззи» номи қаердан пайдо бўлган?

ХХ аср бошларида отларга «Лиззи» лақабини қўйиш урфда бўлган, Форд эса барча фойдаланиши мумкин бўлган «темир от»ни яратган. Аммо «тунука» сифати қаердан келиб чиққан? Сан-Антониодаги дилерлардан бири машиналарни ташишда муаммолар борлигидан шикоят қилиб, уларни эшиксиз етказиб бериш таклифини билдирган — харидорлар уни кейин мустақил ўрнатиб олиши керак эди. Бунга қадар у махсус асбоб-ускуналар жамланмасини ҳам таклиф этган бўлиб, у консерва пичоқларини ёдга солган, консерва банкаларининг асосий материали эса тунука бўлган. Шу сабабли машина худди тунукадан ишлангандек тасаввур ҳосил қилган.

Фото: Regnum

Фото: Regnum

Ушбу номнинг пайдо бўлиши ҳақида бошқа версия ҳам бор. 1922 йили Пайкс-Пикдаги пойгада иштирокчи Ноэл Буллок ўзининг Модель Т машинасини «Кекса Лиззи» деб атаган, аммо унинг ташқи кўриниши шу қадар ачинарли бўлганидан томошабинлар уни консерва банкасида ўхшатиб, «Тунука Лиззи» номини берган.

Бутун автомобиль саноатига таъсири

Генри Форднинг Модель Т автомобиллари Американинг ўрта синф қатлами учун янгилик бўлган. машина нархи Форднинг йиғиш линиялари такомиллашгани боис 1908 йилги 850 доллардан 1925 йилга келиб 300 долларга қадар арзонлашган.

Модель Т ўтган асрнинг энг машҳур автомобилларидан бири дея эътироф этилган ва у Америка модернизациясининг рамзи ҳисобланади. Форд 1918 йилдан 1927 йилга қадар шу турдаги автомобиллардан 15 миллион нусха ишлаб чиқарган бўлиб, уларнинг 40 фоизга яқини Қўшма Штатларда сотилган.

Лас-Вегасдаги оммавий қотиллик

2017 йилнинг 1 октябрь куни Лас-Вегасдаги мусиқа концертида 59 киши ўлдирилган ва отишма оқибатида 527 киши яраланган эди. Бу АҚШ тарихидаги энг қонли жиноятлардан бири ҳисобланади.

Нима бўлган эди?

Якшанба куни кечаси Лас-Вегас яқинида яшовчи 64 ёшли Стивен Паддок Мандалай-Бей меҳмонхонасининг 32-қаватидан автоматик винтовкадан мусиқий фестиваль иштирокчиларини ўққа тутган. Меҳмонхона яқинида ташкил этилган ўша кунги концертда 20 мингдан ортиқ томошабин тўпланганди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Айрим гувоҳларнинг сўзларига кўра, отишма тинимсиз амалга оширилган. «Ҳамма жойдан ўқлар учиб ўтарди», — дейди у. Баъзи гувоҳларнинг таъкидлашича, Паддок 30 ёки 40 магазинни бўшатган, бу тахминан 1000 та патрон дегани.

«Тушлик қилиб, меҳмонхонага қайтаётганимизда одамлар ваҳимада югураётганига дуч келди. Улардан бири қонга ботган эди ва нимадир содир бўлаётганини тушундик. Автомат овозини эшитгач, шеригимнинг қўлидан тутиб кўчалар бўйлаб югурдик»,— дейди воқеа гувоҳ бўлган аёл.

Полиция казино олдида тезкор штаб ташкил этиб, махсус операцияни бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари махсус кучларнинг позициясини мерганга фош этиб қўймаслик учун уларнинг ҳаракатини трансляция қилмасликни сўраган.

Операция вақтида отишма содир бўлган ҳудуд яқинидаги аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилган. Полициячилар етиб келиши билан Паддок уларни ўққа тута бошлаган. Маълумотларга кўра, у полициячилар меҳмонхона номерига киргунга қадар ўз жонига қасд қилиб бўлган. Отишма оқибатида икки нафар полициячи ҳалок бўлган. Невада штатининг Кларк округи расмийлари фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Мерган нима билан қуролланган эди?

Полиция Паддокнинг меҳмонхонадаги номеридан 23 та ўқотар қурол топган. У қандай қилиб меҳмонхонага шунча қуролни олиб киришга муваффақ бўлгани номаълум. Паддокнинг уйини тинтув қилиш давомида полиция 20 га яқин ўқотар қурол, бир неча минг патрон ва портловчи қурилмаларни топган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«У ҳеч қачон қурол-яроғга қизиқмасди. Бунча қуролни йиғишнинг ўзи бўлмайди… Жин урсин, автоматик винтовкаларни қаердан олди?», — дейди унинг укаси Эрик Паддок.

Лас-Вегас шаҳри жойлашган Невада штатида қуроллардан фойдаланиш қонунлари анча «юмшоқ». Ўқотар қурол харид қилиш учун махсус лицензия талаб этилмаган. Бундан ташқари, қонун автоматик қуролларни сотишга ҳам рухсат берган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Стивен Паддок нима сабабдан отишма уюштирган?

Тергов давомида Паддок нима сабабдан бундай даҳшатли жиноятга қўл ургани аниқланмаган. Ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган бўлса-да, терговчилар унинг террорчиларга ҳеч қандай алоқасини топа олмаган. ФҚБ ИШИД баёнотига шубҳа билан қараган: «Унинг халқаро террорчилик ташкилотига бирор-бир алоқаси аниқланмади».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Айрим полиция ходимлари ўт очган эркак руҳан носоғлом бўлган деган версияни илгари сурган, аммо бу ҳам исботланмаган. Лас-Вегас полицияси шерифи Жозеф Ломбардо Паддокни «имкон борича кўпроқ одам ўлдиришга уринган баджаҳл инсон», дея таърифлаган.

Мерган ким эди?

64 ёшли Стивен Паддок нафақахўр бўлган. Пенсияга чиққунига қадар бухгалтер бўлиб ишлаган. Икки марта оиласидан ажрашган Паддокнинг молиявий қийинчилиги бўлмаган. Маълумотларга кўра, у онаси билан эгалик қиладиган уйларни ижарага беришдан тушадиган пуллар ҳисобига кун кечирган.

Фото: BBC

Фото: BBC

Унинг енгил моторли самолётни бошқаришга лицензияси бўлган, Паддок иккита учиш аппаратига ҳам эгалик қилган. Қўшниларидан бирининг айтишича, эркак ғалати инсон бўлган, покер ўйнаган ва тез-тез Лас-Вегас казиноларига ташриф буюриб турган.

NBС телеканали маълумотларида айтилишича, Паддок мудҳиш жиноятидан олдин ўйин бизнесига бўлиқ бир неча ўн минглик транзакцияларни амалга оширган. У армияда ҳам хизмат қилмаган, жанговар ҳаракатларда қатнашмаган.

Мерганнинг укаси Эрик Паддокнинг таъкидлашича, уларнинг отаси бир муддат қидирувдаги энг хавфли жиноятчилар рўйхатида бўлган. 1969 йилги ҳужжатда келтирилишича, ФҚБ Паддокнинг отасини банк ўмариш ва ўз жонига қасд қилишга мойил деб ҳисоблаган.

Кўпхотинликда айбланиб, қўлга олинган мормонлар етакчиси

1871 йилнинг 1 октябрида мормонларнинг америкалик етакчиси Бригам Янг 16 нафар хотини билан яшаганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бригам Янг Жон ва Эбигейл Хау Янгларнинг 11 нафар фарзандини тўққизинчиси бўлган. Бригамнинг болалиги Нью-Йорк штатининг марказий қисмида, қалин ўрмонзор орасида ўтган. Унинг ота-онаси қашшоқликда ҳаёт кечирган.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

«Ёшлигимизда таълим олиш учун ҳеч қачон имкониятимиз бўлмаган, аммо бошқа томондан, дарахтларни кесиш, игнабаргли дарахтларни ўраш ва илдизлар орасида юриш, оёқлар ва бармоқларини кўкаришлар билан безаш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд эди», — дея эслайди у.

1815 йилда Бригам Янг 14 ёшга тўлганида онасидан ажралган, 16 ёшида эса дурадгор, бўёқчи ва ойна солувчи бўлиб етишди.

Мормонлар черковидаги ҳаёт

Янг Мормон китобини ўқиб, мормонларнинг ғоясига қизиқиб қолган ва 1832 йилда уларга қўшилиб, миссионерлик фаолияти билан шуғулланишга киришга. 1833 йилда рафиқасининг ўлимидан кейин Огайо штатидаги ҳамфикрларига қўшилган.

Янг ўз эътиқодига жуда содир бўлган. 1835 йилнинг февралида у 12 ҳаворий кворумининг (кворум — мажлис, тўпланиш) илк аъзоларидан бирига айланган. 1830 йилларда мормонлар ва Миссури штати аҳолиси ўртасида юз берган можароларда у бор мол-мулкидан айрилган. 1840 йилда Англияда миссионерлик сафарига отланган. Унинг ортидан эргашганлар АҚШга кўчиб ўтган ва мавжуд мормонлар жамиятига келиб қўшилган.

1844 йилда Жозеф Смит ўлдирилгач, бошқа кўзга кўринган мормонларнинг черковга раҳбарлик қилиш борасидаги уринишларига қарамай, Янг тарафдорларини ҳокимият ҳаворийлар қўлига ўтиши кераклигига кўндирган.

1846-1847 йилларда Янг черковнинг янги президентига айланган ва ўз тарафдорларини Юта штатига кўчириб, у ерда Солт-Лейк-Сити шаҳрига асос солган. Кўчманчиларнинг бир қисми Айдахо, Невада, Калифорния ва Аризона штатларига йўналтирилган бўлиб, у ерда мормонларнинг 350 га яқин қишлоғи қурилган. Янг умрининг охирига қадар Исо Масиҳ черковини бошқариб келган.

Маълумотларга кўра, Бригам Янг 55 нафар аёлга уйланган ва улардан 57 фарзанд кўрган. Бу қадар катта оилани бир жойга сиғдириш учун Лаён-Хаус қўрғонини қуриб, ҳар бир аёлига алоҳида хона берган.

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди