Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Алла Пугачёва ўзининг Гряз қишлоғидаги қасрини 1 миллиард рублга сотувга қўйди, бунинг учун у Россияга қайтган. Бу ҳақда Маш Telegram канали хабар бермоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Қайд этилишича, айни вақтга қадар қасрга харидор топилгани йўқ, шунинг учун унга қўшиқчининг набираси Никита Пресняков вақтинча қараб туради.

Пугачёва зарур қоғозларни расмийлаштириш ва болалари ўқиётган мактабдан ҳужжатлар (гимназия раҳбарларидан шахсий файллар, ҳисобот карталари, тиббий карталар, болаларнинг сертификат ва мукофотлари ҳақидаги маълумотлар)ни олиб кетиш учун ҳам Россияга қайтиб келгани таъкидланган.

ОАВ қўшиқчи Гряз қишлоғидаги қалъани сотишни режалаштираётгани ҳақида май ойида ёзган эди. Қаср майдони 2300 квадрат метрни ташкил қилади. Унда олтита қават, ерости гаражи, катта сузиш ҳавзаси, саҳнали оилавий театр бор. Бундан ташқари, ҳудудда меҳмон уйи мавжуд. Жами хоналар сони 20 тани ташкил этади.

Аввалроқ Алла Пугачёва фарзандлари билан биргаликда Россияни тарк этгани ҳақида хабар берилганди. Пугачёвани Москванинг Внуково аэропортида кўришган. Манбанинг хабарига кўра, у Исроилга қайтиш чиптасисиз учиб кетган.

20 сентябрь куни куни хонанданинг устидан шикоят тушганди. Бунга сабаб эса Пугачёва Россия Адлия вазирлигидан эри Максим Галкин ва ўзини «хорижий агент» деб эълон қилишни сўраган. У ўз Instagram’ида эрини «Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари» деб атаб, «тинч ҳаёт, сўз эркинлиги» ва «йигитларнинг хаёлий мақсадлар йўлидаги ўлимига чек қўйилишини» тилаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди