Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори 42,3 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Муомалага чиқарилган нақд пуллар май ойида 3,7 трлн сўмга кўпайган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич 3,6 трлн сўм бўлган эди. 

Июль ойида нақд пул миқдори кўпайиши секинлашди ва 1,9 трлн сўмга ўсди. Август ойида эса февраль ойидан бери илк бор бу кўрсаткич камайди — 79 млрд сўмга. Натижада 1 август ҳолатига кўра, қарийб 42,3 трлн сўм бўлиб турибди.

Май ойида кенг маънодаги пул массаси рекорд даражада кўпайиб, (+13,3 трлн сўм)  158,5 трлн сўм бўлган эди. Июнда эса бу кўрсаткич деярли ўзгаришсиз қолди. Июлда 159,1 трлн сўмга етди.

Август ойида кенг маънодаги пул массаси 9 трлн сўмга ошган ва бу янги рекорд ҳисобланади. 

Шунингдек, ўтган ойда миллий валютадаги жами пул массаси қарийб 8 трлн сўмга ошиб, 122,7 трлн сўмни ташкил этган.

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида муомалага қўшимча 13,6 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди. 

Бундан ташқари, нақд пулга бўлган талабни қондириш мақсадида, 15 июлдан Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкнота муомалага киритилди

Аввалроқ Ўзбек сўми август ойида 1,4 фоизга мустаҳкамлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов