2022 йил август ойи бўйича Ўзбекистон банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5,7 миллионтани ташкил этди ва 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 652,2 минг транзакцияга (12,9 фоиз) ошди.
Шу даврда мамлакатнинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган.
Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (18 фоиз), Қорақалпоғистон (10,6 фоиз), Фарғона (10,3 фоиз) ва Бухоро (10,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Шу билан бирга ушбу кўрсаткич Сирдарё (-8 фоиз) ва Қашқадарё (-1,4 фоиз) вилоятларида камайган.
2022 йил 1 сентябрь ҳолатига мамлакат банк тизимининг активлари жами 532,1 трлн сўмни (ўтган йилга нисбатан ўсиш 31,8 фоиз), мажбуриятлари 455,7 трлн сўм (+ 34,3 фоиз), кредитлар 355,5 трлн сўм (+ 15,7 фоиз) ҳамда депозитлар 205,7 трлн сўм (+ 56,7 фоиз). Ҳозирги кунда банк тизимида 57,8 минг киши фаолият олиб бормоқда.
Аввалроқ Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгилангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)