Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида 29 сентябрь, пайшанба куни Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.

Фото: Футзал чемпионати

Фото: Футзал чемпионати

Ўзбекистон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонликлар сафида Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматовлар гол урган бўлса, рақиб жамоа таркибида Фаизали Сардоров иккита гол муаллифига айланди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди. 1-турда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Туркманистон устидан 8:0 ҳисобида зафар қучганди.

Осиё Кубоги

Гуруҳ босқичи, 2-тур

29 сентябрь, пайшанба

Тожикистон — Ўзбекистон 2:3

Голлар: 0:1 — 3 Элбек Тўлқинов, 1:1 — 4 Фаизали Сардоров, 1:2 — 7 Ҳусниддин Нишонов, 1:3 — 19 Анасхон Раҳматов, 2:3 — 38 Фаизали Сардоров.

Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Давлат Ибрагимов, Шаҳрам Фахриддинов, Элбек Тўлқинов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?