Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпчиликда холестерин сўзи дастлаб салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради, турли касалликларга боғлиқлиги билан ёмон нарса сифатида қабул қилинади. Аслида холестерин организмга керак бўлган ёғларнинг умумий гуруҳига кирувчи моддадир, деб ёзади «Lisa.ru».

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Холестерин табиий бирикма бўлиб, унинг бир неча вазифалари мавжуд:

  • ҳужайра деворларининг мустаҳкамлигини таъминлаш;
  • мияда хотирага таъсир қилувчи алоқаларнинг шаклланиши;
  • гормон ишлаб чиқариш;
  • юқори сифатли ҳазм қилиш учун зарур бўлган Д витамини ва сафро кислоталари синтезида иштирок этиш.
Шунинг учун холестериндан қўрқмаслик керак, усиз организм нормал ишлай олмайди.

«Ёмон» ва «яхши» холестерин

Ушбу атама кўпинча одамлар томонидан қўлланилади. Организмда паст ва юқори зичликдаги липопротеинлар мавжуд.

Паст зичликдаги липопротеинлар бутун организмда айланиб, турли ҳужайралар орқали ўз ичига олган ёғларни чиқаради — бу уларнинг асосий вазифасидир. Аммо уларнинг юқори даражаси бошқа касалликларнинг сабаби бўлган атеросклероз ривожланиш хавфини оширади. Масалан, инсульт ва инфаркт. Шунинг учун паст зичликдаги липопротеин «ёмон» холестерин деб аталади.

Иккинчи тур — паст зичликдаги липопротеиндан холестериннинг бир қисмини қондан чиқариб ташлашга қодир. Унинг юқори концентрацияси, аксинча, юқорида санаб ўтилган касалликларни ривожланиш хавфини камайтиради. Шу сабабли улар «яхши» холестерин деб аталади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар иккала турдаги холестерин ҳам организм учун зарурдир, асосий нуқта уларнинг нисбатига боғлиқ.

Холестерин даражасини нима аниқлайди

Доимий қарашлардан фарқли ўлароқ, рацион қондаги холестерин даражасига деярли таъсир қилмайди. Ушбу параметр организмдаги барча холестериннинг тахминан 80 фоизни синтез қиладиган жигар ишига кўпроқ боғлиқ. Айнан шу сабабли ўзини ёғли овқатлар билан чеклайдиган баъзи одамларда холестерин миқдори кўтарилиши мумкин, бошқалар эса миқдорнинг нормадан ошиб кетадиган кўрсаткичларга эга эмас.

Кимлар ўз рационини кузатиши керак?

Шуниси эътиборга лойиқки, холестерин миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилишда кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак бўлган одамлар бор.

Булар қуйидаги ҳолатлардир:

  • қоннинг липид спектрининг бузилиши мавжуд бўлганда;
  • юрак-қон томир касалликлари хавфи ошганда;
  • рационда калория миқдори кўтарилганда.
Яхши холестерин даражасини оширишга нима ёрдам беради?

Организмга холестериннинг ўзи, айниқса, юқори зичликдагиси керак. Яхши холестерин даражасини ошириш учун қуйидаги қоидаларни ёдда тутиш лозим:

  • кўп миқдорда тўйинмаган ёғларни истеъмол қилиш керак: ёнғоқ, ўсимлик мойлари, ёғли денгиз балиқлари, авокадолар, кунжут;
  • рационда етарли миқдорда клетчатка бўлиши керак — сабзавот, мева, макаронларда кўп миқдорда учрайди;
  • жисмоний фаолият;
  • шахсий эҳтиёжларга мос келадиган рационнинг калория таркиби.
Ёмон холестерин даражасини ширинликлар, транс ёғларга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилиш, калорияни кўпайтириш ва жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги ошириши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди