• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда пахта терими отрядларига қарийб 2 млн нафар теримчи бириктирилди

    Ўзбекистонда сентябрь ойининг бошларидан бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич пахта терими бошланди. 2022 йилги мавсум учун Ўзбекистон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 21 379 та терим отрядлари шакллантирилиб, уларга 1 959 702 нафар теримчилар бириктирилган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Қайд этилишича, бу 1 та отрядда ўртача 90—100 нафар теримчи тўғри келганини англатади. Отрядлардаги теримчиларнинг 605 136 нафари пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ишчилари бўлса, 1 269 676 нафари маҳаллий аҳоли ва мавсумий ишчилар, 64 972 нафари эса бошқа ҳудудлардан жалб қилинган теримчилар ҳисобланади.

    Бундан ташқари, терим отрядларига 11,4 минг дона теримчиларни ташиш воситалари (автоуловлар), 17,7 минг дона транспорт тракторлари, 30,7 минг дона тиркамалар бириктирилди ҳамда талаб этиладиган инвентарлар (этак, тарози, қозон-ўчоқ, самовар, сув сақлаш баклари, тиркамалар учун ёпинчиқлар) заҳираси тўлиқ яратилди.

    Маълумот учун: пахта йиғим-теримини ғўзанинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, яъни пахтани камида 70–75 фоиз очилтириб териш тавсия этилади. Жойлардан олинган таклифларга асосан ҳудудларда пахта йиғим-теримига оммавий киришиш 10 сентябрдан бошланди ва 10 октябргача биринчи терим тўлиқ якунланиб, иккинчи теримга ўтилади.

    Пахта теримчилари қандай шакллантирилади?

    Терим отряди пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мақсадида кўнгилли теримчилар томонидан ташкил этилган бирлашган жамоа ҳисобланади. Теримчилар эса пахта ҳосилини қўл терими асосида йиғиб-теришда бевосита ихтиёрий асосда қатнашувчи шахслар, хусусан:
    • фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, яъни пахта етиштирувчи хўжаликларнинг ходимлари;
    • кўнгилли, 18 ёшдан катта, муайян меҳнат билан банд бўлмаган ишга лаёқатли вақтинча ишсиз, айрим ҳолларда меҳнат ресурслари етмаган ҳудудга бошқа ҳудудлардан келиб ҳақ эвазига теримда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний шахслардир.
    Пахта етиштирувчи хўжаликларда теримчиларга эҳтиёж бўлса, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёки хусусий бандлик агентликларига электрон ва ёзма тарзда ариза тақдим этади.

    Сўнг пахта етиштирувчи хўжаликлар, меҳнат органлари ва хусусий бандлик агентликлари томонидан эълон қилинган оммавий оферта асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари меҳнат органлари билан биргаликда пахта терими марказларида теримчилар рўйхатини шакллантиради.

    Шунингдек, пахта етиштирувчи хўжаликлар иш берувчилари ихтиёрий равишда пахта терими марказларида рўйхати шакллантирилган, хусусий бандлик агентликлари томонидан аниқланган ёки уларнинг рўйхатида мавжуд бўлмаган бошқа фуқаролар билан мустақил равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома тузилади.

    Ўз навбатида, теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасининг таъминланиши устидан давлат назорати меҳнат органлари, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилади, шунингдек, жамоатчилик назорати ҳам назарда тутилган.

    Теримчилар томонидан кунлик терилган пахта хом ашёсининг ҳажми бўйича ҳисоб-китоб юритиш пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалга оширилади.

    Пахта майдонларида қандай шароитлар яратилади?

    Бир нафар теримчига мавсумда ўртача 1,5 тонна пахта териш ҳисоб-китоб қилиниб, пахта йиғим-теримига жалб этилади. Терим отрядлари раҳбарларига эса пахта йиғим-терими якунига қадар ойлик маош сифатида меҳнат ҳақи бериб борилади. Пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг терган пахтаси учун терим пуллари ҳар беш кунда (дам олиш кунларига тўғри келишидан қатъий назар), зарурат бўлганда тўлаб берилади.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан йиғим-теримига жалб этилган фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва кўчма савдо, маданият ва маиший хизматлар ҳамда кўчма тиббий кўриклар ташкил этилади.

    Маънавият ва тарғибот маркази ва «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг жойлардаги бўлинмалари томонидан теримчилар учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

    19.09.2022, 17:20   Изоҳ (0)   10986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди» — Шавкат Мирзиёев

    19.09.2022, 17:15

    Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ҳафта туроператор, меҳмонхона вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб боради

    19.09.2022, 17:07

    Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

    19.09.2022, 16:57

    Шавкат Мирзиёев 14 та туман ҳокимини ишдан олди

    19.09.2022, 16:48

    Ўзбекистонда ички саёҳат қилувчилар сони 2021 йилга нисбатан 3,5 баравар ўсди

    19.09.2022, 16:37

    Бухорода 200 бошдан ортиқ йўрға тувалоқлар табиат қўйнига учириб юборилди (фото)

    19.09.2022, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.