• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Мен ўлсам ҳеч ким келмаса ҳам керак» — актриса Адолат Кимсанова 50 йил ишлаб мукофот ололмагани, театрдан ишдан кетиб котиба бўлишга мажбур бўлгани ва устидан кулган унвонли актрисалар ҳақида (видео)

    «Дарё» мухбирлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов хонадонида бўлиб, унинг турмуш ўртоғи, актриса Адолат Кимсанова билан суҳбатда бўлди. У ҳаётидаги қийин вазиятлар ва актрисаликдан кетиб, котиба бўлишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Ҳаёт муаммолари билан овора бўлиб бир зумда 70 ёшни қаршилаб қўяй дебмиз. Ортимга қарасам, яхши кунлари ҳам бор. Аммо касбим орқасидан қувончли кунларим у қадар кўп бўлмади. Илгари инсон меҳнат қилса, ҳамма ниятига етади, деб ўйлардим. Аммо ўзбекчиликда бир меҳнатни қилганда кейин атрофдагилар мақташини кутиш ва ўшаларни ҳам бунга тайёрлаш керак экан. Кўпчилик ижодкорлар шундай қилишига гувоҳ бўлдим. Мисол учун, бир журналист билан гаплашиб, мени мақташи учун уни рози қилишим керак экан.

    Шу йили санъатга қадам қўйганимга 50 йил бўлади. Шу касбим ортидан ўлиб кўрмадим холос. Баъзан ўзим ҳақида гапиришга ҳам хижолат бўламан. Чунки 50 йил ишлаган бўлсам ҳам ҳали бирорта унвоним йўқ. Турмуш ўртоғимнинг унвони бор эканки, сўраб суриштириб келдингиз. Мен ўлсам ҳеч ким келмаса ҳам керак. Аслида мен ўз вақтида меҳнат қилганман, аммо ҳаммаси бир чеккада қолиб кетди.

    Ҳозирги актёрлар ижодий учрашувларга ҳам пул эвазига боришяпти. Аммо мен борган пайтларда бир тийин пул беришмас эди. 2018 йилга қадар ижодий учрашувларга бордим. Кейинчалик ўзлари ҳам таклиф этмай қўйишди. «Келса дардини айтади», деб ўйлашди, шекилли. Дардимни-ку айтмайман, шунчаки мен ҳам актриса эканлигимни унутишмаслигини истайман.

    Илгари ижодий учрашувларга борганда, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» деб чақиришса «Мени унвоним йўқ», деб гапларини тўғирлаб кетмоқчи бўлсам, «Давлат бермаса биз сизга унвон берамиз», деган гапларни эшитиб, хурсанд бўлиб кетардим. Ёнимда ўтирган унвони бор актрисалар мийиғида кулиб, қилиқ қилиб ўтирган кунларни ҳам кўрдим.

    Аммо уларнинг ҳеч бир мендек меҳнат қилмаган. Қайсидир йўл билан 30 ёшга қадар унвонни олган актрисаларни ҳам биламан. Аммо бу гапим билан ҳамма шундай демоқчи эмасман, ҳақиқий меҳнатларининг эвазига унвон оладиган ҳам кўп. Бошқа юртларда борми-йўқми билмадим-у, аммо Ўзбекистонда инсон ўз-ўзини реклама қилиши, мақташи керак экан, — дейди актриса Адолат Кимсанова.

    Суҳбат давомида Адолат Кимсанова нега давлат театридан кетгани ва моддий жиҳатдан қийналгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    — Ёш томошабинлар театрида 18 йил ишлаганман. Кенжа фарзандимни дунёга келтириб, оналик таътилида ўтирганимда моддий жиҳатдан жуда қийналганмиз. Чунки «Саюз» парчаланиб, «Киноактёрлар студияси»да актёрлар штати бекор қилинганида кейин Машраб ака бутунлай ишсиз қолиб кетганди.

    Мажбурликдан бир ярим яшар боламни олиб, театрга бордим. Ўша пайтда Олимжон Салимов режиссёр бўлиб ишга келган экан. «Ёш болангиз бор экан, сиз театрга иш беролмайсиз, боринг 3 ёшга тўлганида келасиз» , деди. Нима дейишимни билмай «Йўл кира қилиб кетишга ҳам пулим йўқ эди, ариза ёзиб қўяқолай», десам гапимни тасдиқлади. Балки тўғридир, аммо ишда инсонийликни ҳам унутмаслик керак.

    Ўша инсон турмуш ўртоғим ишсиз қолгач, учта бола билан қийналиб қолганимизни яхши биларди. Хуллас, мана шундай кейин 18 йил ишлаган давлат театридан кетишга мажбур бўлдим.

    Нима қилишимни билмай текстил комбинатига ишга бордим. Аммо комбинатнинг ишчи автобуси уйимиз томонга бормас экан. Комбинатдагилар «Қандай яхши актрисасиз, эссиз ишсиз қолдингизми?», деб роса куйинишган эди.

    «Энди нима қиламан», деб ҳаёлга берилиб автобусда қайтаётганимда «Кинотехникум» деган ёзувни кўриб, дипломимга ҳам кино сўзи ёзилган-ку, деб бекатда тушиб қолдим. Техникум директорига минг раҳмат, вазиятимни тушуниб, котиба вазифасига ишга олди. Тушлик вақти ҳамма овқатланишга шошса, мен уйимга қараб югурардим. Чунки уни эмизиб келмасам инжиқланишни бошларди.

    Машраб ака эса иккита катта боламизга қўшиб, чақалоғимизга ҳам қараб ўтирарди. Аммо бунда турмуш ўртоғимни айбламайман. Чунки у пайтда киноактёрга қийин эди. Энг алам қилгани биз ана шундай қийин кунларни бошимиздан кечирганмиз. Ўшанда ҳам санъатдан кетганимиз йўқ. Машраб Кимсанов «Отамдан қолган далалар» каби фильмда қандай ажойиб ролларни ижро этган. Шуҳрат Аббосов, Мелис Абзалов каби таниқли режиссёрлар билан ишлаган актёр. Аммо бу гаплар ҳозиргиларга умуман қизиқ эмас, — дейди актриса Адолат Кимсанова.

    Мавзуга доир: «Тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолди». Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсановнинг оғир хасталикка чалингани маълум қилинди (видео)

    19.09.2022, 17:40   Изоҳ (0)   34168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузи Кейт Уинслет суратга олиш майдончасида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди

    19.09.2022, 16:46

    Дэвид Бекҳэм қиролича Елизавета II билан видолашиш учун 13 соат навбатда турди (фото)

    19.09.2022, 14:34

    Нуримон Султонхўжаев исмини ўзгартиришига нима сабаб бўлгани ҳамда энг қиммат клиплари ҳақида (видео)

    19.09.2022, 14:04

    Ҳаётини фитнессиз тасаввур қила олмайдиган Голливуднинг машҳур аёллари (фото)

    19.09.2022, 11:58

    Instagram: Умра сафарига кетган Севинч, фарзанд кутаётган Маржона Мирзаалиева, кузатувчиларини йиғлатган Феруза Норматова

    18.09.2022, 22:14

    «Қулоқсиз болалар»: Жаҳонга машҳур инсонларнинг уларнинг обрўсига путур етказаётган таниқли фарзандлари (фото)

    18.09.2022, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.