Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммити кун тартибида иқлим ўзгариши масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.

Унинг билдиришича, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилишида «Иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўриш тўғрисида»ги баёнот лойиҳаси муҳокама қилиниб, келишиб олинди.

«ШҲТ доирасида бу борадаги баёнот биринчи марта қабул қилинмоқда. Бу ташкилотнинг минтақавий ва глобал иқлим муаммоларини шакллантириш ва амалга оширишда фаол иштирокчи бўлиш истаги ва тайёрлигини кўрсатади. Хусусан, ҳужжатда ШҲТга аъзо давлатларнинг ушбу соҳадаги асосий халқаро-ҳуқуқий механизмлари — БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ва Париж келишуви қоидаларини самарали амалга ошириш масалаларига умумий ёндашувлари акс эттирилган», — деди Юсуф Қобулжонов.

#SCO2022Самарканд

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар