Бинони лойиҳалаштириш ва бунёд этишда устувор аҳамият инсонлар муҳофазаси ва хавфсизлигига берилади.
Бунда, оловга чидамлилик каби кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аланганинг қурилиш материалларига таъсирини тадқиқ қилиш маҳсулотнинг қурилиш моллари бозорига чиқишидан олдинги энг муҳим жиҳатлардан бири.
Маълумот учун: Европа Иттифоқи мамлакатларида еттита Евро-тоифа мавжуд — A1, A2, V, S, O, E ва P.
А1 ва А2 тоифаларига киритилган маҳсулотлар ёнувчан эмас (масалан: цемент, бетон, минераллар, шиша, шиша толаси, тошпахта, чинни ва ҳк.), V дан F гача сертификатланган материаллар эса ўсиш тартибида ёниши мумкин.
Ҳар қандай материалнинг ёнғин хавфсизлиги тўрт таркибий қисмда намоён бўлади:
- Аланга олиши – қайси шароитда материал ёнишни бошлаши мумкин;
- Ёнувчанлик – у қайси шароитда ёнишда давом этиши мумкин;
- Туташи – ёнғинлар вақтида инсонлар кўпинча айнан тутундан вафот этадилар;
- Заҳарлилиги – ёниш жараёнида ўзидан токсик моддаларни ажратиш яна бир катта зиён келтирувчи омил.
AKFA ёнмайдиган алюмин композит панеллари ўз самарадорлигини тасдиқлаб, «Хавфсизлик ва сифат» кўнгилли сертификация тизимида (Россия) G1 таснифи бўйича ҳамда Синовлар ва сертификация институтида (ИНСТИТУТ ПРО ТЕСТ ТЕСТОВАНИ А CЕРТИФИКАЦИ) барча синовлардан мувафаққиятли ўтиб, натижаларга кўра маҳсулотга А2 ёнмаслик (олов билан тўқнашганда ёнмаслик) тоифаси берилди. Шунингдек, маҳсулот «ЎзСтандарт» агентлигининг мувофиқлик сертификатига эга.
AKFA ёнмайдиган алюмин композит панелларининг ишлаб чиқарилиши асосида патентланган минерал тўлдиргич қўлланилиб, у полиетилен тўлдиргичдан фарқли равишда, оловга чидамлиликнинг юқорироқ кўрсаткичига эга. Ўрта қатлам тўлдиргичининг ўзига хос кимёвий таркиби эса панелнинг автоматик ёниб кетишини истисно қилади ва тутун ҳосил бўлиши даражасини салмоқли пасайтиради.
AKFA алюмин композит панеллари ўзининг мустаҳкамлиги, узоқ хизмат қилиши, амалий жиҳатдан қулайлиги билан бозорда ишонч қозонган, улар ҳар қандай фасадга замонавий қиёфа бахш этиш имконини беради, тез ва осон ўрнатилади, ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради.
AKFA ёнмайдиган алюмин композит панеллари аналогларидан қатор сабабларга кўра ижобий ажралиб туради:
- Ҳеч қандай иқлим ёки кимёвий таъсирлар панеллар структурасини ўн йилликлар давомида ўзгартира олмайди;
- Қаттиқ шамол ва кимёвий таъсирлар, ультрабинафша нурлари ёки ҳарорат кескин ўзгаришидан ҳимоя;
- Баланд ва саноат бинолари, шунингдек, махсус мақсадли иншоотлар учун аъло ечим;
- Ҳарорат кескин ўзгариши натижасида вужудга келадиган деформациясиз, юзанинг мукаммал ва силлиқ текислиги;
- Сертификатланган полимер қоплама фасадингиз юзасини анча вақтга коррозия ва занглашдан ҳимоя қилишга қодир.
Барча саволлар юзасидан биз билан ўзингизга қулай бўлган усулда боғланишингиз мумкин:
Call-марказ: +998 71 203-00-00
Сайт: www.akfagroup.com
Instagram: instagram.com/akfa_build/
Facebook: facebook.com/AkfaUz
Реклама ҳуқуқи асосида.