Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда дарсликлар нафақат текин бўлади, балки сифат жиҳатдан ҳам тўлиқ танқидий кўриб чиқилади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказди.

Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилди.

Таъкидланишича, Сардор Умурзоқов дарсликлар нашр этишда коррупцион схемаларга йўл қўймаслик шартлигини айтиб ўтди.

Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигига 1 ой муддатда дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш, давлат буюртмаси бажарилишининг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.

Аввалроқ мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлиши, президент бу бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк