Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланадиган кун (АҚШ ва Канадада 31 август) машҳур  Ниагара шаршараси яна республика байроғи рангларида ёритилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Фото: Telegram / «Нигоҳ»

Фото: Telegram / «Нигоҳ»

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, бу жараённи 31 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 1 сентябрь соат 07:30 да) жонли эфирда томоша қилиш мумкин. Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ниагара шаршараси илк бор Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар