Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

28 август куни Тошкент вилояти денгиз сатҳидан 3 км ва ундан юқори баландликларида қор ёғган.

«Узб_Метео» хабар қилишича, 28 август куни антициклон чекиниш фонида Тошкент вилоятининг айрим баланд тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати қарийб +5 даражага пасайган.

Бундай пайтда тоғнинг юқори атмосферасида ҳарорат ердагидан-да пасайиб, нол даражага яқинлашади. Табиийки, бундай ҳолатда ҳаводаги сув буғлари кристализациялашиб, қор учқунларига айланади.

Денгиз сатҳидан 3 км дан юқорироқ баландликка кўтарилган туристлар Чимён тоғликларида кеча айни шу манзара гувоҳи бўлишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар