Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 3 та «ЗИЛ», Damas ва ЙПХ хизмат машинаси иштирокида ЙТҲ юз бериб, бир киши ҳалок бўлди. Ижтимоий тармоқларда автоҳалокатдан кейин ҳолат акс этган видео тарқалди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининф хабар беришича, воқеа 18 август куни соат 23:30 ларда, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1010-километрида юз берган. «ЗИЛ-130» юк машинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Cobalt ЙПХ хизмат машинасида маёқчаларини ёқиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида бошқа «ЗИЛ-130» юк машинаси ЙПХ автомобили чап томонини қириб ўтиб, олдинда тўхтаб турган «ЗИЛ-130» орқа қисмига бориб урилган.

Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган Damas орқасидан яна бир «ЗИЛ-130» юк машинаси келаётган бўлган. У олдиндаги автомашиналар ўнг томони ва бордюр ўртасидан юриб бораётиб, тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида пиёдани (1969 йилда туғилган) уриб юбориб ҳаракатланишда давом этиб, ЙПХ машинаси орқасидан уриб техник шикаст етказган.

Оқибатда биринчи «ЗИЛ-130» юк машинасига бориб урилган бошқа «ЗИЛ-130» ҳайдовчиси (2001 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган, яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар