Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабздаги 6-сонли мактаб биноси томи қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Унда ушбу бино ҳали ҳам фойдаланишда экани айтилган. Ҳолатга Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Расмий хабарда маълум қилинишича, ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси масъуллари ва тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида атрофлича ўрганилди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабздаги 6-сонли мактаб биноси 2017 йилда қурилган. Қуввати 630 ўринли бўлиб, ҳозирда 1064 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Мактабнинг 1926 йилда лой пахсадан қурилган биноси ўрнига 2017 йил Investиция дастури асосида 630 ўринли замонавий янги ўқув биноси қурилган.

Тасвирда ёритилган мактаб эски биноси эса 1926 йилда қурилган бино бўлиб, ушбу бинодан 2017 йилдан буён фойдаланилмайди. Мактаб биносини эскирган том қисмини қулаб тушиши натижасида бирор-бир мактаб масъуллари ёки педагог жамоага шикаст етмаган.

Тасвирда кўрсатилган парта, стул ҳамда мебель жиҳозлардан мактаб маъмуриятида фойдаланилмайди.Демографик ўсишни инобатга олиб 2025 йилларда мактабга қўшимча бино қурилади.

Мавзуга доир: Термиздаги «Алпомиш» кураш мажмуасининг томи қулаб тушди

Изоҳ
Асосий янгиликлар