Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 1—14 август кунлари бозорларда қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ушбу давр мобайнида бозорда қуйидаги маҳсулотлар арзонлаган: 

  • пиёз 350 сўмга; 
  • саримсоқ пиёз 1 000 сўмга; 
  • булғор қалампири 2 минг сўмга; 
  • узум 9 минг сўмга.

Шу билан бирга:

  • банан 2 500 сўмга; 
  • апельсин 1 500 сўмга; 
  • қовун 6 500 сўмга қимматлаган.

Жорий йил 1–14 август кунлари умумий қиймати 48,6 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 млн доллар кўп) жами 62,9 минг тонна (17 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. 

Мазкур даврда:

  • 15,4 минг тонна узум; 
  • 9,5 минг тонна қовун; 
  • 6,6 минг тонна олхўри; 
  • 4,4 минг тонна ловия; 
  • 3,4 минг тонна анжир; 
  • 2,4 минг тонна тарвуз; 
  • 1,4 минг тонна қуритилган мева; 
  • 1,3 минг тонна сабзи; 
  • 1,1 минг тонна майиз; 
  • минг тонна шафтоли ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 3,5 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 млн доллар кўп) қийматдаги жами 4,8 минг тонна (2,1 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан 2 минг тонна банан, 0,8 минг тонна картошка ва 135 тонна лимон импорт қилинган.

«Қўйлиқ» бозорига август бошидан бери ҳудудлардан жами 13,6 минг тонна, хусусан, 5,1 минг тонна картошка, 6,4 минг тонна пиёз, 480 тонна карам ва 1,7 минг тонна сабзи келтирилган. 

Бундан ташқари бозорга Қозоғистондан 22 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига август бошидан бери жами 161,9 тонна, шу жумладан 140,4 тонна мол гўшти ва 21,5 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар