Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжат ижроси билан 6 ёшли қизалоқ она тарбиясига олиб берилди. Бола уй ичидаги шкафдан топилгандан сўнг онага қайтарилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: МИБ

Фото: МИБ

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 29 ноябрдаги варақасига асосан қарздор Н.М. дан 2 нафар вояга етмаган фарзандларни ундирувчи Ж.О. фойдасига олиб бериш белгиланган. 2022 йилнинг 11 март куни олиб борилган мажбурий ҳаракатлардан сўнг катта фарзанд она тарбиясига олиб берилган.

Лекин қарздор Н.М. эса кичик фарзандини бергиси келмай суд ҳукмини ихтиёрий бажаришдан бош тортиб, беркитиб юради. Шундан келиб чиққан ҳолда бошқарма ходимлари томонидан қидирув эълон қилиниб, кузатув ишлари олиб борилади. Бу ишлар самара бериб, жорий йилнинг 12 август куни бола отаси билан Наманган шаҳридаги кўп қаватли яшаш хонадонига келишади.

2022 йилнинг 13 август куни давлат ижрочиси, бошқарма масъуллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида яшаш хонадонига борилганда қарздор ва унинг оила-аъзолари болани бермаслик мақсадида турли баҳоналарни излашади.

Ўртадаги тала-тўплардан сўнг мажбурий ижро ҳаракат пайтида болани беришмайди. Шундан сўнг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда болани шкаф ичига яшириб қўйилгани маълум бўлди.

Шундан сўнг, бола психолог кўриклардан ўтказилиб, она бағрига эсон-омон топширилди. Шу билан бўлим иш юритувидаги ҳужжат ижроси таъминланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди