Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
7 август куни соат 00:47 ларда Амударё тумани «Бештом» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 магистрал йўлида HOWO фура юк автомобили ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
Шундан сўнг ҳайдовчи тумани ФВ бўлимининг қисқа 101 рақамига қўнғироқ қилиб амалий ёрдам сўраган.
Зудлик билан воқеа жойига қутқарувчилар етиб бориб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар махсус техникаларини жалб қилган холда юк машина хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.