Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бетон маҳсулотларини ташувчи Shacman юк машинаси ағдарилиб, ёнғин чиқди.
Вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 7 август куни соат 12:00 ларда 4Р6 Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлининг 51-километрида юз берган.
Ҳайдовчи (1981 йилда туғилган) З.Г. юк машинасида Тошкент—Чорбоғ йўналишида ҳаракатланиб келаётиб рул бошқарувини эплай олмай, қатнов қисмини иккига ажратувчи бетон тўсиққа урилиб ағанаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олиб, Бўстонлиқ тумани тез тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.