7 август куни Одесса портларидан Украина дони ортилган яна тўртта кема жўнаб кетди. Украинага Россия истилоси бошланганидан буён биринчи марта чет эл байроғи остидаги кема келди — у Украинадан дон олиб кетади. Беларусь телевидениеси Россияда Coca-Cola ўрнини Беларуснинг «Бела-кола»си эгаллашини эълон қилди. Энергодарнинг россияпараст ҳукумати Украинани Запорожье АЭСни ўққа тутишда айблади. Украинанинг «Энергоатом» давлат компанияси, ўз навбатида, отишмада Россия кучларини айблади ва станция ишчиларидан бири яраланганини маълум қилди. Халқаро Amnesty International ташкилоти Украина қуролли кучлари жангчилари фуқаро шахсларни хавф остига қўяётгани ҳақидаги маърузаси украинларга етказган «оғриқ» учун узр сўради, бироқ маърузадан воз кечмади. Донецк вилоятида Россия уюштирган отишмалардан кейин бир кеча-кундузда тўрт фуқаро ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Meduza урушнинг 165-кунидан фотосуратларни эълон қилди.