Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитойнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Учрашув давомида Ўзбекистон–Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, томонлар ХХР Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижаларини юқори баҳоладилар.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар