• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституция лойиҳаси Twitter’да муҳокама қилинди

    Twitter платформасида жиддий мавзуларга бағишланган аудиочатлар бошланди. Жумладан, 5 август куни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасига киритилган муҳим мавзулардан бири — интеллектуал мулк ҳимоясига бағишланган суҳбат уюштирилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аудиочатга соҳа мутахассислари — эксперт-ҳуқуқшунослар таклиф этилди. Хусусан, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Норқуватов, ҳуқуқшунос Мадина Турсунова, кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда бошқа мутахассислар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Суҳбат ташкилотчиси ва бошловчиси Ҳикматилла Убайдуллаевнинг қайд этишича, айнан интеллектуал мулк ҳимояси энг муаммоли соҳалардан бири экани ушбу мавзуни муҳокамага олиб чиқишга туртки берган. «Ҳамма йўналиш — адабиёт, санъат, ижод, умуман, барча соҳада муаллифлик ҳуқуқи жуда қўпол равиш бузилади. Бунинг энг катта сабабларидан бири — муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш маданияти шаклланмагани ҳамда ижодкорлар ўз ҳуқуқларини яхши билмаслигида. Шунинг учун ҳам ушбу мавзуни экспертлар иштирокида муҳокама қилиш долзарб, деб ҳисобладик», — дейди у.

    Аудиочат икки соатдан кўпроқ давом этди. Унда жами 1800 нафардан ортиқ фойдаланувчи қатнашди, 10 дан зиёд мутахассис ўз фикрларини баён қилди.

    Муаллифлик ҳуқуқини бузган ресурслар блокланади

    Санжар Норқуватов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

    Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожлангани сари муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар ҳам кўпаймоқда. Айниқса, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда бадиий ва санъат асарларини ўз ресурсларга ноқонуний жойлаштириш кўп кузатилмоқда. Шу боис Адлия вазирлигида муаллифлик ҳуқуқига риоя этмаётган ресурслар реестри яратилмоқда. Ушбу реестрга мунтазам равишда қонунбузилишга йўл қўйган ресурслар киритилади ва уларнинг фаолияти чекланади.

    Асосий муаммо — муаллифлар ўз интелектуал маҳсулотини бошқа инсонга бераётганда шартнома тузмаслиги. Улар, одатда, оғзаки келишади ва шунинг ортидан кўплаб масалалар туғилади. Бу бўйича уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишлар олиб бориляпти.

    Хориж таржибаси қандай?

    Мадина Турсунова, ҳуқуқшунос:

    Афсуски, бизда онлайн ресурсларда муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш жуда қийин масалалардан бирига айланди. Чунки, масалан, қайсидир веб-сайтда ўзингизга тегишли контентга дуч келсангиз, уни фақатгина ўша ресурс администратори олиб ташлаши мумкин.

    Бу борада хориж тажрибаси қандай? Хорижда қайсидир веб-ресурс билан боғлиқ муаммога дуч келсангиз, ўша веб-ресурс жойлашган хостингга мурожаат қиласиз. Хостинг эса сизнинг шикоятингизни кўриб чиқишга мажбур, акс ҳолда, у ҳам муаллифлик ҳуқуқини бузган деб ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи бузилган контентни ресурсдан олиб ташлаш иши ана шундай тартибда бажарилади. Шу боис бу масалани муҳокама қилаётганда нафақат қонунчилик, балки техник томонлама ҳам кўриб чиқишимиз лозим. Бизда бундай нормалар йўқ ва қонунчилик шу асосда такомиллаштирилиши керак.

    МИБ фойдаланган сурат

    Муҳиддин Али, фотограф:

    Мен 10 йилдан бери фотографлик соҳасида ижод қилиб келаман. Юқоридаги гапларни эшитиб, бир қизиқ воқеани айтиб бермоқчиман.

    Эсимда бор, 2—3 йил олдин менинг Instagram’даги саҳифамдан оилавий расмимни олиб, катта бир ташкилот ажрим ҳақидаги баннерда фойдаланишибди. Буни менга қуда томондан одамлар юборишган. Энг қизиғи, бу баннер — инсонларнинг ҳуқуқи учун курашадиган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси баннери эди. Бу масалада бюро ахборот хизмати билан боғланиб, 50 та болалар адабиётини харид қилиш ва баннерларни олиб ташлаш шартини қўйганман. Лекин баннер барибир тўлиқ олиб ташланмади.

    Инсон қачон муаллифлик ҳуқуқи бузилишига тўғри келади? Биринчи марта партадошининг дафтаридан кўчиргандами? Демоқчиманки, болаларни энг бошидан муаллифлик ҳуқуқига ҳурмат руҳида тарбиялашимиз керак. Бу масала бошланғич синф болалари дарслигига киритилиши лозим деб ўйлайман.

    Америка киноси ва японлар

    Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос, блогер:

    Муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартнома тузилаётганда ижодкорларни унинг шартларини ўқишга ўргатишимиз керак. Жуда кўплари шаблон шартномалар бўлади, рус тилида бўлади. Шунинг учунми, аксарият ижодкорлар уни ўқимай қўл қўяди. Асосий келишувлар шартномада кўрсатилган бўлиши керак.

    Бизда, афсуски, номаддий предметлар негадир ўғрилик ҳисобланмайди. Японияда ўқиган танишим бир воқеани гапириб берди: ҳали Японияда намойиши бошланмаган жуда машҳур Америка киноси ҳақида гаплашиб ўтирганимизда мен ўша кинони кўрганим ҳақида айтдим. Японлар бундан ҳайратланиб, менга анча кун муаллифлик ҳуқуқи ҳақида гапириб юришди. Аслида биз ҳам шундай бўлишимиз, ҳар биримиз муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилишни ўзимиздан бошлашимиз керак.

    Айтиш керакки, Twitter’да ушбу муҳокама кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди. Буни фойдаланувчилар қолдирган изоҳлардан ҳам билиш мумкин.

    https://twitter.com/norquvatov_s/status/1555831623874068480

    Бу жуда долзарб мавзу ва бу норма чиқариб ташланса, жойлардаги ижтимоий-сиёсий вазиятга жиддий ва ижобий таъсир қилади, "бир-бирини тийиб туриш ва ўзаро мувозанатда ушлаб туриш" тизими шаклланади.

    — Nuriddin Zaynitdinov (@Zayniddinov) August 6, 2022

    Твиттерда биринчи марта сифатли аудио чатга гувоҳ бўлдим. Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги чат.
    Ташкилотчиларга ва иштирокчиларга раҳмат. Саволларим қолиб кетган бўлса ҳам, анча маълумот олдим. @xushnudbeck @Iplosello

    — Uch zamon (@DaniyorRozmetov) August 5, 2022

    06.08.2022, 18:55   Изоҳ (0)   21083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.