Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шимолий Корея мамлакатда COVID-19 авж олганидан кейин безгак билан оғриган барча беморлар тузалиб кетганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

KCNA давлат матбуотига кўра, апрель ойи охиридан бери КХДРда безгак билан касалланган 4,77 миллионга яқин бемор тўлиқ тузалиб, 74 нафари вафот этган. Шунингдек, 30 июлдан буён мамлакатда безгак билан касалланиш бўйича бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмагани айтилмоқда.

Мамлакат расмийлари КХДРдаги эпидемияга қарши вазият муайян барқарорлик босқичига ўтганини маълум қилди.

КХДР эпидемияга қарши миллий сиёсат ва чора-тадбирларни амалга оширишда мукаммалликни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширмоқда ҳамда эпидемияга қарши тизимни янада кучайтириш бўйича комплекс ишларни олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундай ишлар COVID-19 нинг янги навлари устидан мониторингни кучайтириш ва инқироз ҳолатларида тиббиёт ходимларини тезкор сафарбар этиш чораларини кўришни ўз ичига олади.

Апрель охирида КХДР ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалгани ҳақида расман эълон қилди, 13 май куни COVID-19 дан биринчи ўлим қайд этилди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сиёсий бюронинг фавқулодда йиғилишини ўтказиб, Пхеньянда дори-дармон таъминотини барқарорлаштириш учун ҳарбийлардан фойдаланишни буюрди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар