Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар раковина ёки ҳаммом қувури сувни яхши тортмаётган бўлса, муаммонинг ечими бор. Фақат вақтида эътибор қаратмаслик муаммонинг жиддийлашишига ва бошқа ёқимсиз ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. «Новий очаг» нашри раковина ҳамда ҳаммом қувурларини тез-тез тозалаб туришнинг 3 та усули билан таништириб ўтди.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Қувурларни тозалаш мосламаси

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Майда тишлардан ташкил топган пластик арқон арзон ва жуда фойдали. Агар сочлар ёки чиқиндилар қувурга тиқилган бўлса, воситани қурилмага айланма ҳаракат билан тиқиб, секин тортиб олиш кифоя. Воситадаги тишчалар қувурга тиқилган барча нарсани тортиб олади, сув эса яхшироқ кета бошлайди.

Вантуз

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Вантузнинг янада самарали ишлаши учун раковина тешиги беркитилади ва сув тўлдирилади. Сўнгра вантуз раковина қувурига қўйилиб, 5-10 марта ҳаво юборилади. Бу сувнинг аввалгидек оқиши учун етарли.

Истеъмол содаси ҳамда сирка

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Қувурга тахминан ½ чашка истеъмол содаси ҳамда бир стакан сирка қуйилади. Сўнгра қувур тешиги ҳўл сочиқ билан ёпилади. Реакция тугагунча бироз кутилади ва қайноқ сув қуйилади.

Бу каби муаммога дуч келмаслик учун ҳаммомга соч толаларини ушлаб қолувчи мослама ўрнатиш тавсия этилади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ҳаммомда оддий атир совундан кўра душ учун мўлжалланган гелдан фойдаланиш керак. Чунки совун қолдиқлари ҳам қувурда тўпланиб қолади.

Истеъмол содаси ва сиркадан мунтазам фойдаланиш тавсия этилади. Агар ушбу муаммонинг олди олинса, қувурлар ҳар доим яхши ҳолатда ишлайди. Шунчаки бу жараённи ҳам ҳаммом ва раковина тозалашдек одатга айлантириб олиш ҳам мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди