Қўқонда тақиқланган модда сақлаб келган шахс ушланди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган фуқаро ушланди.
2022 йилнинг 21 июль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Туркистон кўчаси 4-уй олдида ўзини шубҳали тарзда тутгани учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Оқибатда у гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.