Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Фориш туманидаги айрим ҳудудларда 30 июль куни ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, соат 16:15 да Фориш тумани Учма қишлоғида кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик оқибатида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларда ўзанидан тошиб чиққан. Ҳодиса ярим соатга яқин давом этган. Аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ.

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

Айни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди