Тошкент вилоятидан М.М. 2021 йилнинг июль ойида Россиянинг Владивосток шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради. Орадан бир йил ўтиб, иш вақтида йиқилади ва саломатлигини йўқотади.
54 ёшли аёл Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, саломатлиги ёмонлашгани ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўрайди.
Фуқарога ёрдам кўрсатилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари эвазига Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ (0)