• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: денгиз сатҳидан 2,5 минг метр баландликдаги Оқотқора кўлига саёҳат (фото ва видео)

    Наманганнинг Поп туманида, Чодак қишлоғининг юқори қисмидаги тоғлар бағрида ложувард кўл яширинган. Ушбу кўлнинг таърифини эшитганлар бор, бироқ ҳатто маҳаллий аҳоли орасида ҳам борганлар ва кўрганлар кўп эмас. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бунинг сабаби оддий: кўлга боришнинг ўзи осон эмас. Бунинг учун аввал Чодакка борасиз, у ерда эса кўлга кўтарилиш учун махсус йўлтанламас машина ёллашингизга тўғри келади. «Кўтарилиш» деган сўзни бежиз қўлламадик, чунки кўл денгиз сатҳидан 2,5 минг метр баландликда жойлашган.

    Йўлтанламас машиналар қишлоқ шароитида одатда УАЗ автомобиллари бўлади. Уларнинг тепа қисми олиб ташланади ва саргузашт ишқибозлари бўлган 7-8 киши машина бортига олинади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бундай автосаёҳатнинг турган-битгани адреналин: ён-атрофда тоғ ва жилғалар, шаҳарда кўришингиз даргумон гул, бута ва дарахтлар, яйловда ўтлаётган мол ва қўй-қўзилар. Сиз эса ҳамроҳларингиз билан илонизи йўллар орқали юқорига интилаверасиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Баландлик бўлгани учун баъзан машина қизиб кетади ёки бузилиб қолади, бундай пайт бироз сабр қилиб, табиат гўзаллигидан баҳра олиб туришингизга тўғри келади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ниҳоят Чодак марказидан 35-40 километр йўл босиб, 1,5-2 соат чамаси вақт сарфлаб, Чотқол тоғ тизмалари бағрида ястанган кўлга етиб борасиз. Кўлнинг ғаройиб жойлашуви ва бетакрор таровати чарчоғингизни чиқариб юборса ажаб эмас.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бу ерга келгунга қадар унинг қандай номланишини ҳам билмас эдик. УАЗ ҳайдовчиси ва маҳаллий тарих билимдони Ҳусниддин Саркабоев кўл Оқотқора деб номланишини айтиб қолди. Табиийки, кўлнинг номи нега бундай антиқа эканлигига қизиқдик.

    Ҳусниддин Саркабоев.

    Ҳусниддин Саркабоев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Ривоятларга кўра, қадимда йилқибоқар чўпон ёзнинг ҳозиргидек жазира пайтлари шу кўл атрофига отларини олиб келган ва уларнинг аксарияти оқ тулпорлар бўлган экан. Отларни қолдирган ва шу билан кузда қайтган. Не кўз билан кўрсинки, гиёҳлар ва қуёш нурига тўйинган оқ отларнинг ранги ўзгариб, қорабайир тусига кирган экан. Шунда у ‘оқ от қора бўлди‘ дея ҳайратга тушган ва бу жойларга, жумладан, бу кўлга ҳам шу ибора ном бўлиб қолган экан», — дейди Ҳусниддин.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бу ердаги тоғлар ва дараларда чўпонлар ҳозир ҳам йилқичилик ва чорва билан шуғулланади. Ўтлоқ, майса ва гиёҳларга бойлиги сабабли бу ерлар улар учун идеал жой бўлса ажаб эмас.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Геологларнинг хулосасига кўра, бир замонлар икки тоғ оралиғидаги жилғага тоғнинг ён қисми ўпирилиб тушиб, сув йўлини тўсиб қўйган. Шу тўсилган жойда кейинчалик кўл ҳосил бўлган. Бунга ҳам камида 2 минг йил бўлган дейишади. Май ойи бошларида сув сатҳи баланд бўлади ва қор уюмларига уланиб, ажойиб кўриниш ҳосил қилади. Кўлнинг ҳудуди ўзгариб туради: баҳорда 15 гектар чамаси майдонни эгаллайди, ёзда 8-10 гектаргача пасаяди, кузга бориб эса 5-6 гектарга тушиб қолади. Кўл қишки қор ва баҳорги сувлар билан тўйинади. Кўл суви кейинчалик унинг тубига сингиб, уч-тўрт километр қуйида булоқ бўлиб чиқиб кетади», — дейди ҳамроҳимиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ҳусниддин Саркабоевнинг айтишича, Оқотқора кўли ва унинг атрофларига сайёҳлар май ойидан келишни бошлайди ва мавсум то сентябргача давом этади. Кимдир бирровга келиб-кетади, яна кимдир тонгда келиб, кечки пайт ортига қайтади. Йўлкира жон бошига 100-120 минг сўмга тўғри келади. Мавсум пайтлари бу ерга кунига 40-50 нафар сайёҳ келади ва кундалик ташвишлардан бироз тин олиб, гўзал манзараларни кузатади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мавзуга доир:

    • Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликдаги Арашан кўлларига саёҳат (фото ва видео)
    • Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: Чодакнинг бетакрор таровати ва минг йиллик сирлари

    19.07.2022, 12:10   Изоҳ (0)   77796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.