Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо тўртта ассоциациядан Осиё Кубоги—2023 мусобақаси мезбонлиги учун билдиришнома олди. Бу ҳақида ОФК расмий сайти маълум қилди.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш таклифини берган. Осиё Кубоги—2023 га мезбонлик қилиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 17 июндан бошлаб 31 августга қадар давом этади.

2022 йил 17 октябрь санасида ОФК Ижроия қўмитаси томонидан 24 жамоа иштирок этадиган мусобақа мезбони номи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Аммо мамлакатдаги COVID-19 пандемияси сабаб ОФК мусобақа Хитойда ўтказилмаслигини маълум қилганди.

Мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди