Френки де Йонг «Барселона»дан кетадиган бўлса, фақатгина «Бавария»га ўтмоқчи.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамайди. Унга Англия клублари қизиқ эмас, ҳатто 2019 йилда «Аякс»дан кетаётганда ҳам АПЛ жамоаларидан бўлган таклифларни кўриб чиқмаган.
Де Йонгни «Бавария» вариант қизиқтирмоқда. Жамоа ўйин услуби Нидерландия терма жамоаси ўйинига яқин. Бундеслига ва доимий Чемпионлар Лигаси учун кураш Фрэнкини ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин. Ундан ташқари яқинда мюнхенликлар сафига ўтиши кутилаётган Maттeйс де Лигт хавбекнинг энг яқин дўсти ҳисобланади.
Фақатгина «Бавария» ва «Барселона» ўртасидаги Роберт Левандовски трансферидан сўнг юзага келган совуқчилик де Йонгнинг немис жамоасига ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Изоҳ (0)