Ўзбекистонда туғилган боксчи Ботир Аҳмедов WBA чемпионлик камари учун жанг қилади.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида жанг қилиб келаётган Ботир Аҳмедов (9-1-0, 8КО) навбатдаги жангини 20 август куни Альберто Пуэллога (20-0, 10КО) қарши ўтказади. Боксчилар вакант бўлиб турган WBA чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.
Маълумот учун, доминиканлик Пуэлло рейтингда 1-ўринда қайд этилган бўлса, Аҳмедов 2-поғонадан ўрин олган.
Ботир сўнгги жангини 2021 йил июнь ойида Архенис Мендесга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)