«Манчестер Юнайтед» мавсумолди турнесини ҳужумчи Криштиану Роналдусиз бошлайди.
The Telegraph хабарига кўра, португалиялик жума куни жамоа билан Бангкокга учмайди, унинг Таиланд ва Австралия сафари давомида жамоага умуман қўшилишига ҳам кафолат йўқ.
Роналду оилавий сабабларга кўра қўшимча таътил олган. У қаторасига тўрт марта машғулотларни ўтказиб юборди. Криштианунинг «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қачон қўшилиши номаълум.
«Манчестер Юнайтед» 8 июль куни Таиланд ва Австралия бўйлаб турга чиқади.
37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда бўлиб турибди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар базасига ташриф буюрган.
Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)