Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter ҳар куни 1 миллиондан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташламоқда. Бу ҳақда компания ҳисоботига таяниб, «РБК» хабар берди

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Ҳисобот миллиардер Илон Маск агар компания спам-ботлар ижтимоий тармоқ умумий фойдаланувчиларининг 5 фоиздан камроғини ташкил этишини исботламаса, Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилганидан кейин эълон қилинди.

Илон Маск Twitter’ни апрель ойи охирида сотиб олишга рози бўлди. Келишув 44 млрд долларга баҳоланди. 

Даставвал миллиардер банклардан 25,5 млрд доллар қарз олиб, яна 21 млрд долларни ўз пулидан тўлашни режалаштирган. 

13 май куни у ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар сонини текшириш зарурати туфайли битим тўхтатилганини маълум қилди. 

Кейинчалик Илон Маск ботлар сони 5 фоиздан кам бўлмагунча Twitter’ни сотиб олмаслигини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)