Қашқадарё вилояти Муборак туманида вояга етмаган шахс автомобиль бошқариб кетаётгани аниқланди.
Муборак тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ инспектори катта сержант Азиз Ҳасанов томонидан Labo автомашинаси тўхтатиб текширилганда автотранспорт воситаси вояга етмаган шахс бошқарувида эканлиги аниқланди.
Тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.