• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тахтиқорача жанги — араб халифалигининг мағлубиятга тенг ғалабаси

    Ҳозирги кунда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи довон – Тахтиқорача довони деб аталади. Бу ном ҳақида тарихчи О.Бўриев ўзининг «Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси» асарида қуйидаги маълумотларни келтирган: «Бу номли боғ иккита жойда тилга олинади.

    Биринчиси – Шероз атрофида, Амир Темур уч йиллик юриши пайтида 1397 йил декабрда Форс мамлакатининг пойтахти Шерозга етиб боради ва шаҳар ташқарисидаги Тахти Қорача деган жойда тўхтайди. Иккинчиси – Самарқанддан Кешга борадиган йўлдаги тоғ ён бағрида Амир Темур бир боғ яратишни ва боғ ичидаги баланд жойга бир кўшк қуришни буюради. Тахти Қорача боғидан довонгача оралиқда Қутлуғ Юрт деган аҳоли маскани ҳам бўлган. Бу маълумотлар Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарида келтирилган. Ибн Арабшоҳ ҳам бу боғни эслатиб ўтган «[Amir Temur] Самарқанд билан Кеш ўртасида бир бўстон барпо этиб, унда бир қаср қурдирди ва уни Тахти Қорача деб атади.

    Худди шу довонда 731/732 йилнинг июль ойида Араб халифалиги ва Турк хоқонлигининг маҳаллий ҳокимликлар билан бирлашган қўшинлари ўртасида уч кунлик шиддатли жанг бўлиб ўтган. Бу жанг ҳақида илк маълумотлардан бири Табарийнинг «Пайғамбарлар ва ҳукмдорлар тарихи» асарида баён этилган. VIII аср бошларида ҳозирги Ўзбекистоннинг катта қисми Халифалик тасарруфига кирган эди. 731/732 йилда Турк хоқонлиги Самарқандга ҳужум қилиб шаҳарни халифалик тасарруфидан чиқариб олмоқчи бўлади. Ўша вақтда халифалик томонидан Самарқандни бошқариш учун қўйилган Савра ибн Хурр бу жангда ғалаба қозонишга кўзи етмасдан, Хуросон ноиби Жунайд ибн Абдураҳмонга мурожаат қилиб, туркларга қарши жангда ундан ҳарбий кўмак сўрайди. Жунайд ибн Абдураҳмоннинг кўплаб маслаҳатчилари Амударёнинг нариги тарафига ўтиш учун камида 50 минг кишилик қўшин бўлиши кераклигини ва бу таклифга рози бўлмасликни маслаҳат берадилар.

    Бироқ, Хуросон ноиби Самарқандга юриш қилишга қарор қилиб, Савра ибн Хуррга кўмак беришга рози бўлади. Хуросон ноиби қўшинлари Самарқандга айнан Тахтиқорача довони орқали юриш қиладилар. Кешда халифалик қўшинлари, Самарқандда Турклар ва маҳаллий ҳокимликларнинг (Суғд, Фарғона, Шош) бирлашган қўшинлари турар эди. Ўртада Тахтиқорача довони. 731/732 йилнинг июль ойида уч кунлик шиддатли жанг бошланади. Асосий жанглар айнан Тахтиқорача довонида бўлади. Дастлаб халифалик қўшинларининг отлиқ аскарлари жангга киради ва улкан йўқотишга учрайди. Сўнгра пиёда ҳолда жанг қилишади. Ҳар иккала тараф ҳам катта йўқотишларга учрайдилар. Британиялик тарихчи Нигел Кеннеди бу жанг ҳақида фикр билдириб: «Халифалик қўшинлари бу минтақада ҳали бунчалик қаттиқ қаршиликка дуч келмаганлар» деб ёзади.

    Урушнинг дастлабки босқичида халифалик қўшинлари мағлубиятга учрай бошлайди. Шунда, Жунайд ибн Абдураҳмон ўз қўшини таркибида жанг қилаётганлар аскарларга озодлик ваъда қилиб, уларни чекинмасликка даъват қилади. Хуросон ноиби жанг тақдирини ўз томонига оғдириш учун Самарқанд амири Савра ибн Хуррни ҳам ўз қўшини билан келиб жангда иштирок этишини буюради. Савра ибн Хурр 12 000 кишилик қўшин билан Самарқанд тарафдан ҳужум қилади. Улар йўлда туркларнинг қўшинига дуч келишади. Икки тараф ўртасида муросасиз жанг бўлади ва Самарқанд амири Савра ибн Хурр бу жангда ҳалок бўлади. Бироқ ҳар икки тарафдан қуршовда қолган турклар қўшини ҳам катта йўқотишларга учрайди. Жунайд ибн Абдураҳмон эса вазиятдан фойдаланиб, қарши ҳужумга ўтади ва қийинчилик билан бўлса-да уч кундан сўнг Самарқандга етиб боради.

    Тўқнашув якунида халифалик қўшинлари ғалаба қозонган бўлса-да, улкан йўқотишларга учрайдилар ва анча заифлашиб қоладилар. Тахминларга кўра, бу жангда халифалик 20 мингдан 30 минггача аскарларини йўқотган. Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, айнан шу жангдан сўнг, Уммавийларга Амударёнинг нариги тарафидаги ҳудудлар устидан назорат қилиш анча оғирлашган. Фақатгина, Чағаниён, Кеш ва Бухоро ҳудудлари уларнинг назоратида бўлган. Бу ҳолат Турк хоқонлиги ҳукмдори Сулукнинг вафотигача давом этди. Хуросонга Наср ибн Сайёр ноиб қилиб тайинланмагунча, халифалик Амударёнинг нариги тарафидаги ҳудудлар (Моварауннаҳр) устидан тўлиқ назорат ўрната олмаганлар.

    Америкалик олим Яҳё Холид Блинкеншип ҳам бу жанг халифалик учун жуда қимматга тушганлигини ва Амударёнинг нариги тарафидаги бошқа ҳудудларда ҳам халифаликка қарши ҳаракатлар авж олиб кетганлигини баён қилган. Хуросон ноибига эса минтақадаги вазиятни ўз назоратида сақлаб қолиш учун халифалик марказидан қўшимча ҳарбий қисмлар юборилган. Айнан Тахтиқорача жанги минтақанинг кейинги тарихида муҳим рол ўйнаган. Умумий йўқотишларни ҳисобга оладиган бўлсак, Араб халифалиги учун бу жангдаги ғалаба - мағлубиятга тенг бўлган.

    Улуғбек Олимов, кичик илмий ходим

    06.07.2022, 19:09   Изоҳ (0)   15413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.