«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 3–5 июнь кунлари ҳаво ҳарорати пасайишини маълум қилди.
2022 йилнинг 3 июль Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–5 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30–35 даражагача пасаяди.
3–5 июлда фронт кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
3 июль Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида; 3–4 июль Бухоро, Навоий вилоятларида; 4–5 июль Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эса айрим жойларда шамол кучайиши 25–28 метр/секундга етиши мумкин.
1—3 июлда Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тоқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)