Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманган вилоят божхона бошқармаси вакиллари ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс ҳаракатланаётган Cobalt Янгиқўрғон туманининг «Қизилёзи» маҳалласидаги постда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш чоғида автомобиль салонининг олдинги ўриндиғи остидан ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 56 яшар Илҳомжон Ғуломовга (исм-шариф шартли) тегишли оқ рангли матога ўралган гиёҳванд модда топилди.

Фото: Наманган вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур модда тортиб кўрилганида соф оғирлиги 968,23 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Наманганда «Қора дори-2022» тадбирлари доирасида ушланган шахслардан 3,2 килодан ортиқ гиёҳванд моддалар олинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар