Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия Греция билан уруш қилиш ниятида эмас, деди мамлакат президенти 1 июль куни. Бу ҳақда Anadolu агентлиги нашри хабар бермоқда.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

«Туркия Юнонистонга қарши уруш олиб бориш ниятида эмас. Бироқ Греция берган ваъдаларида турмаяпти. Улар 147 марта ҳаво қоидасини бузган. Агар қўшни бўлсак, дўст бўлсак, нега ҳаво ҳудудимизни 147 марта бузяпсиз?». Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда жума намозидан кейин журналистларга маълум қилди.

У шунингдек «Агар (Греция) бизнинг ҳаво ҳудудимизни бузиш давом этса, биз ўз зиммамизга юкланган ишни қилишда давом этамиз», — дея қўшимча қилган.

Ўтган ой Эрдўғон Греция бош вазири Кириакос Мицотакисни АҚШга расмий ташрифи чоғида Туркия ҳақида айтган сўзлари учун танқид қилиб, Греция бош вазири энди у билан муносабат ўрнатиш имкониятига эга эмаслигини айтди.

Туркия сўнгги ойларда Грециянинг Эгей денгизининг шарқий қисмидаги, Туркия қирғоқлари яқинида жойлашган ва кўп ҳолларда қирғоқдан кўриниб турадиган оролларга қўшинларини жойлаштиришини танқид қилишни кучайтирди.

Бу ороллар 1923 йилдаги Лозанна ва 1947 йилги Париж шартномасига кўра демилитаризация қилиниши керак эди, шу боис ушбу оролларда ҳар қандай қўшин ёки қурол-яроғлар бўлиши қатъиян ман этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар