• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    10 яшар қизни хотинликка олган коммунист, суви Оролга «беҳуда оқаётган» Амударё, ЎзССР Конституциясига осонгина киритиладиган ўзгартиришлар. Ўзбек матбуоти 28 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    90 йил аввал. 1932 йил 28 июнь, сешанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати муштумзўр хўжаликларнинг белгилари тўғрисида қарор чиқарган. Масалан, «чорак ҳектардан ошиқ миқдордаги боғлар, токзорлар ва полизларни, уларнинг маҳсулотини сотиб пулқилиш учун ижарага олган, судхўрликдан ва диний хизматдан дармоади бор бўлган хўжаликлар ҳам муштумзўр деб ҳисобланадилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Эскиликнинг энг ёввойи қолдиқлари барҳам топсин» рукни остида даҳшатли хабарлар берилган: «Китоб қишлоқ шўросига қарашлиқ Қумқўрғон қишлоғида бир неча ёш қизлар ақча, буғдой, гуруч, қўй ва бошқалар баробарига қурбон бўлаётирлар. Масалан, 12 яшар Холбой қизи Қурбоной 200 сўм пул, 2 пуд гуруч, бир қўй учун, Жарқўрғонда 13 яшар Роҳатой Мирбобо ўғлига 100 сўм пул, 2 пуд гуруч, бир қўйга, Олмазор қишлоғида 13 яшар Инсоной 200 сўм пул, бир қоп ун, бир дона қўй учун ота-оналари томонидан сотилдилар». «Нурота район 3-партия ячейкасининг масъул котиби Тезбосар жамоасидан 10 яшар бир қизни ўзига хотинликка олди. ‘Сталин’ колхозининг раиси, коммунист Жўрақул Ҳасанов ҳам Назарий деганнинг 12 яшар қизини қалин мол бериб, хотинликка олди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Совет газеталарининг ёзишича, Германияда аҳоли, асосан ишчилар фашистларнинг ҳокимият тепасига келишига қарши, шу боис гоҳ Баварияда, гоҳ Пруссияда норозилик, тўқнашувлар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 28 июнь, жума

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу кунги сони асосан куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон парламенти сессиясида қабул қилинган қонунлар ва фармонлари билан тўлган. Қонунлардан бири Ўзбекистон Конституциясининг 48 ва 51-моддаларига ўзгартириш киритишни назарда тутади (эҳтимол, бу 1937 йилги Ўзбекистон Конституциясининг энг кўп ўзгартирилган моддаларидир — чунки Ўзбекистон ҳукумати таркибида янги вазирлик пайдо бўлса ё бирорта вазирлик тугатилса, ҳар сафар буни Конституцияга киритишга тўғри келган).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    Парламент мажлисида Ўзбекистоннинг ўша вақтда амалда бўлган Жиноят кодекси 94-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон ҳам қабул қилинган. Унга кўра, «бир группа шахслар ёки алоҳида хавфли рецидивист томонидан номусга текканлик ёхуд номусга тегиш жуда оғир оқибатларга олиб келса, шунингдек, балоғатга етмаганларнинг номусига тегиш — 2 йилдан 5 йилгача муддатга сургун қилиб ёки сургун қилмай, 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ёхуд ўлим жазоси билан жазоланади» (таққослаш учун, Ўзбекистоннинг ҳозирги Жиноят кодекси бўйича номусга текканлик учун энг оғир жазо — 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир; айни вақтда, жабрланувчи номусига тегилиб, қасддан ўлдирилса, айбдор умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қўлни қўлга бериб» хабаридан қизиқ бир парча: «Колхозчилар авиаторлар билан ҳамкорликда қўлни қўлга бериб, ғўза парваришини кучайтириб юбордилар. Универсалчилар ғўза қатор ораларини икки томонлама ишласалар, ҳаво лочинлари осмондан қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши химикатлар соча бошладилар... Райондаги ‘Партия ХХ съезди’, Калинин номли колхозларда ҳашаротларга қарши самолётдан дори сепилмоқда. Колхозчилар қишлоқ хўжалик авиацияси лочинларининг ёрдамидан бениҳоя хурсанд». Орадан 25 йиллар вақт ўтиб, пахта далаларига самолётлардан дори сепиш тинимсиз танқид қилинади, унинг нақадар ёмонлиги, масалан, «Темир хотин» ва «Отамдан қолган далалар» каби фильмларда кўрсатилади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Вахш, Панжоб, Сурхон дарёлари ва Помир ҳамда Тян-Шан тоғларидаги минглаб жилғалардан сув оладиган Аму ҳар йили 50—60 миллиард кубометр ҳаётбахш гавҳарларини Орол денгизига беҳуда оқизади. Совет кишилари ана шу ўжар Жайҳунни жиловлашга бел боғладилар. Аму энди чўлларга оқади» — бу «Қизил Ўзбекистон»даги фотохабар. Бу фотохабар Қарши даштларини ўзлаштиришга бағишланган катта мақолага бир иловадир. «Аму энди чўлларга оқади» — нақадар таъсирли; орадан 20 йил ҳам ўтмай, Орол денгизининг сувсизликдан қуриши нафақат Ўзбекистон ё СССР, балки сайёра миқёсидаги фожиа сифатида эътироф этила бошланади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 28 июнь, якшанба

    1992 йил 28 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    28.06.2022, 10:46   Изоҳ (0)   23643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.