Uzbekistan Airways компанияси Грузиянинг Батуми шаҳрига Тошкентдан тўғридан-тўғри рейс қўйилиши ва бундан кўзланган мақсад ҳақида маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун медиа-тур ташкил қилди. «Дарё» мухбири ҳам мазкур медиа-тур доирасида Грузияда бўлиб, сафарнинг энг қизиқ жиҳатларини суратга олди.
Компания ахборот хизматининг маълумот беришича, Грузиянинг Батуми шаҳрига 2022 йилнинг 21 майидан бошлаб ҳафтасига икки маротаба тўғридан-тўғри рейслар қўйилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад ўзбекистонликларнинг мароқли дам олиши учун қулайлик яратишдан иборат.
Грузиянинг Батуми шаҳри вилоят мақомига эга тўртта шаҳарлардан бири бўлиб, хорижлик саёҳатчиларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Батуми яхши меҳмонхона базасига эга Грузиянинг энг ривожланган минтақаси. Бу ерда шунингдек Радиссон, Sheraton каби машҳур номларни учратиш мумкин.
Маълум қилинишича, Батумида кўплаб кафе ва ресторанларни ўз ичига олган ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси мавжуд. Кабулетти, Гонио ва Шекветили раёнларида ажойиб пляжлар бор. Бу ерда оилавий дам олиш мумкин.
Медиа-тур давомида ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар грузин ошхонасида ҳам бўлиб, ушбу халқнинг миллий таомларидан бири хачапурини тайёрлаб кўрди.
Медиа-тур 18 июнь куни якунланиб, ўзбекистонлик журналист ва блогерлар Ўзбекистонга қайтиб келади.
Изоҳ (0)