Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилаётганини хабар қилди.
Ҳокимлик эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналар қўймасликни сўраган.
«Кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда (71) 212 69 80, 212 69 82 ҳамда 1050, 1055 тезкор рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Шунингдек, мурожаатингизни Халқ Назорати портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.», – дейилади хабарда.
Бундан аввал Фарғонада бўрон кузатилиб, кучли ёмғир ва дўл ёғгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)