Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тамоқларда Наманган вилояти Чуст тумани Ахча қишлоғидаги йўлни кучли ёмғирдан сўнг сув босиб кетгани тўғрисида видеолар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолатга муносабат билдириб, сел оқибатида ҳеч кимга зарар етмаганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 30 май куни Наманган вилоятига ёмғир ёғиши оқибатида Чуст тумани Ахча қишлоғини Поп тумани Уйғурсой шаҳарчаси билан адирлар орасини боғловчи ички йўлга сел келиши кузатилган.

«Аслида бу йўл автомобиллар учун кечув йўли қилиб белгиланган. У ҳеч қанақа кўприк вазифасини бажармайди», — дейди ФВБ масъули.

Таъкидланишича, кузатилган селда ушбу жойдаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ва бошқаларга зарар етмаган.

Аввалроқ Поп туманида аввалига дўл ёғиб, кейин сел келгани, Чортоқда маҳаллани боғлаб турувчи кўприкни сел оқизиб кетгани, Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар