• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Президентлар назарига тушган, актёрларга бош кийим тиккан ҳунарманд. Хивалик чўгирмадўз билан суҳбат

    Хоразм миллий бош кийими саналган чўгирма ҳақида эшитган ёки уни бир марта бўлса ҳам кийиб кўрганлар орамизда топилади, албатта. Аммо унинг нимадан ва қандай тайёрланиши кўпчиликка қоронғи. Хивалик Шокир Абдуллаев чўгирмачи-пўстиндўз ҳунарманд сулоласининг еттинчи авлоди вакили ҳисобланади. Унинг Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида жойлашган мўъжазгина савдо дўкони ҳамиша гавжум, сайёҳларнинг қадами аримайди. «Дарё» мухбири қадимий Хивага қилган сафари чоғида Шокир Абдуллаев билан суҳбатлашди.

    Ҳам ҳунарманд, ҳам педагог

    Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудига Ота дарвозадан кираркансиз, айни пайтда меҳмонхона вазифасини ўтаётган Муҳаммад Аминхон мадрасаси олдидаги қатор савдо дўконларига кўзингиз тушади. Хоразмлик таниқли чўгирмачи-пўстиндўз Шокир ака Абдуллаев томонидан тайёрланган бош кийимлар растаси ҳам харидорлар билан гавжумлигига гувоҳ бўласиз. Айниқса, чўгирмани кийиб суратга тушаётган ёхуд харид қилиб, пул санаётган сайёҳлар эътиборингизни тортиши, шубҳасиз.

    «Аждодларим чўгирмачи-пўстиндўз сифатида ўз даврининг машҳур ҳунармандлари бўлган. Сулоламиз тамал тошини Абдулло бобо қўйган ва мен еттинчи авлод вакилиман. Шу ҳунар ортидан нон еганимиз, ота-онам, амакиларимнинг меҳнатини кўриб, беш ёшимдан тикишни бошлаганман. Саккизинчи синфда ўқиётган пайтларим мустақил равишда терини бичиб, бош кийимлар тикардим. Илк даромадимни ўнинчи синфда топганман.

    Кичкиналигимдан спортга нисбатан қизиқишимни кўрган яқинларим тўгаракка беришга қарор қилган. Мактабда ўқиш ва ҳунар ўрганиш билан бирга, эркин кураш бўйича машғулотларга ҳам қатнардим. Аввалига туман, вилоят миқёсидаги мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлганман. 1985 йили Боку шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада 2-ўринни қўлга киритганман.

    Шокир Абдуллаев

    Шокир Абдуллаев
    Фото: «Дарё»

    Ота-онам олий ўқув юртида таҳсил олганлиги туфайли биз фарзандларини ҳам олий таълимда ўқитишга жиддий эътибор қаратган. Дадам жисмоний тарбия, онам кимё фани бўйича педагоглик қилган, ҳунар билан ҳам шуғулланган. 1993 йили Урганч давлат университетининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаганман. Ўша пайтда икки йил таълим соҳасида фаолият юритганман. Орадан йигирма йил ўтиб, яна шу тизимга қайтдим. Айни пайтда Хива шаҳридаги 19-мактаб директори лавозимида ҳам ишлаяпман. Билим масканида ‘Беш ташаббус’ бўйича ўқувчиларга ҳунар сирларини ўргатиб, устоз-шогирд анъанасини давом эттиряпман», — дейди Шокир ака.

    «Битта қўй терисидан иккита чўгирма чиқади»

    Ҳунарманд маҳсулотлари қандай тайёрланиши ҳақида гапираркан, қўй, тулки, бўри каби жониворлар терисидан 150 хил бош кийими тикишини алоҳида таъкидлади.

    «Бизнинг асосий хом ашёмиз қоракўл териси ҳисобланади. Анча йил олдин шахсий фермер хўжалигини ташкил қилиб, хом ашёни ўзимиз етиштирганмиз. Лекин бугунги кунда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл, Бухоронинг Қоракўл туманларида боқиладиган қўзичоқлар терисидан фойдаланамиз. Чунки бу ҳудудлардаги қўйлар териси жингалак бўлади. Биз уларни ‘арабский қўйлар’ деймиз. Жингалак терилар маҳсулотнинг чиройли ва сифатли чиқишида муҳим аҳамиятга эга.

    Фото: «Дарё»

    Бизнинг иш жудаям оғир. Қўй сўйилганидан кейин унинг териси ивитилади, ошланади, қайта-қайта ишлов берилади, қуритилади. Шундан кейингина бичилади. Бу жараён қийин, узоқ вақт олади ва кўпчилик бирга меҳнат қилишига тўғри келади. Битта чўгирма бир ҳафтада тайёр бўлади. Битта қўй терисидан иккита чўгирма чиқади. ‘Шерози’, ‘силкима’ каби чўгирмаларни тайёрлашга алоҳида эътибор ва қунт билан ёндашамиз», — дейди у.

    Қадимий «кондиционер» ёстиқ вазифасини ҳам бажарган

    Шокир Абдуллаевнинг айтишича, қадимги Хоразмда бош кийим ғурур, ифтихор рамзи ҳисобланиб, отанинг бош кийими фақат ўғил фарзандига мерос қолдирилган.

    «Азалдан чўгирмачи-пўстиндўзларнинг эл орасидаги ҳурмати баланд. Оёқда этигинг бўлмаса ҳам бошда чўгирманг бўлсин, деган нақл бежиз пайдо бўлмаган. Чўгирмадўзлар одамларнинг мансабига қараб, қўй териларидан чўгирмалар тиккан. Ўтмишда чўгирмани асосан хон, вазир каби бадавлат кишилар кийган. Аксарият киши қора, қўнғир рангли чўгирмадан фойдаланган.

    Фото: «Дарё»

    Бу бош кийим қоракўл терисидан тайёрлангани учун қишда совуқдан, ёзда эса қуёш тафтидан сақлайди. Уни ‘кондиционер’ деса ҳам бўлади (кулади). Чўгирма бир пайтлар чанг ва совуқдан ҳимоя қилишдан ташқари, сафарга чиққан йўловчи учун йўлда ёстиқ вазифасини ҳам бажарган», — дейди ҳунарманд.

    Таъкидлаш жоиз, Хоразм воҳасида чўгирма билан боғлиқ бир қанча удумлар бўлган. Масалан, қиз боланинг бўйи етганлигини билиш учун уни дадасининг чўгирмаси билан етти марта уриб кўришган. Агар у зарбдан йиқилмаса, турмушга узатилган. Яна бир удум бўлганки, уйланиш ниятини билдирган йигитга қиз томон чўгирмани куч билан отган, мабодо йигит йиқилиб тушса, унга турмушга чиқишдан бош тортган.

    «Ўзбекистоннинг икки президенти билан кўришиш насиб қилди»

    Ҳунарманд ва унинг қариндошлари Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида ўз савдо дўконларини очиб, сайёҳларга намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Сулола вакиллари шу орқали Хоразм чўгирмалари довруғини дунёга ёйишга ҳаракат қилмоқда.

    «Уйим Ичан қалъага яқин маҳаллада, савдо дўконим эса кўриб турганингиздек Калта минор тагида жойлашган. 42 йилдан буён шу ердаги дўконлардан бирида ижарада тураман. Ичан қалъада бош кийим сотадиганларнинг барчаси қариндош-уруғларим. Улар орасида энг каттаси ўзимман.

    Фото: «Дарё»

    Чет элда ўтказилган халқаро кўргазмаларда қатнашмаган бўлсам-да, маҳсулотларимни Италия, Америка, Испания, Франция каби давлатларга экспорт қилганман. Ҳозирда эса сайёҳларнинг ўзи келяпти, харид қиляпти. Охирги йилларда мижозларим орасида ўзбекистонликлар ҳам кўпайиб боряпти, уларда қизиқиш ортмоқда. Бир дона чўгирма нархи 150 мингдан 500 минг сўмгачани ташкил қилади.

    Ҳунарим орқали Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан мана шу дўконимда бир неча марта кўришиб, суҳбатлашишга муяссар бўлганман. «Ташаббус—2008» кўрик-танловининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринга лойиқ кўрилганман.

    Фото: «Дарё»

    Режиссёрлар билан ҳамкорлик қилаётганим ҳам мени жуда қувонтиради. Тўрт йил олдин ‘Исломхўжа’ фильми қаҳрамонларига бош кийимлар тикканмиз. Ҳозирги пайтда Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан Паҳлавон Маҳмуд ҳақида суратга олиниши режалаштирилган фильм актёрларига ҳам бош кийим тайёрлашга ҳозирлик кўряпмиз. Ҳунаримдан фахрланаман, кам бўлаётганим йўқ. Сулоламизни уч ўғлим давом эттиряпти, юзлаб шогирдлар етиштирдим ва бу йўлда тўхтаганим йўқ», — дейди Шокир ака Абдуллаев.

    Интервьюни «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    23.05.2022, 21:33   Изоҳ (0)   59928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.