Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Қозоғистон чемпионатининг 12-турида «Тобол» ва «Мактаарал» жамоалари 22 май, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Фото: Instagram / @fctobol

Фото: Instagram / @fctobol

Голларга бой бўлган ўйинда Костанай клуби ишончли ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувда «Тобол»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев дублга эришди. Игорь жамоасининг биринчи ва учинчи голларига муаллиф бўлди.

Учрашувда Сергеев асосий таркибда тушиб тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг жорий мавсумдаги голлари сони 5 тага етди.

Мазкур ғалаба эвазига «Тобол» очколарини 18 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Мактаарал» (9) сўнгги 14-поғонада бормоқда.

Премьер Лига

12-тур баҳси

22 май, якшанба

«Тобол» — «Мактаарал» 4:2

Голлар: 1:0 – 47 Сергеев, 2:0 – 55 Бригидо, 2:1 – 60 Юденков, 3:1 – 68 Сергеев, 3:2 – 76 Каримов, 4:2 – 88 Малий.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди