«ПСЖ» ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «Реал»га трансфери барбод бўлгач, Мадрид клуби янги режалар тузишни бошлаб юборди.
Marca’нинг ёзишича, «Реал» айни вақтдаги асосий мақсади «Монако» таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени бўлиб турибди.
«Реал» уни қўлга киритишни жуда хоҳлаган, бироқ бир неча ҳафта аввал бу ёзда келишувни амалга ошириш имконияти камлиги ҳақида футболчига хабар бурганди. Мбаппенинг рад жавобидан кейин «Реал»да ортиқча маблағ пайдо бўлди, буни клуб 22 ёшли футболчини қўлга киритишга сарфламоқчи.
Шу билан бирга, мураббий Карло Анчелотти ва клуб раҳбарияти марказий ҳужумда Карим Бенземага ўринбосар бўла оладиган футболчи олиб келишни мақсад қилган. Бироқ клуб франциялик футболчининг яна икки йил юқори савияда ўйнаб беришига ишонмоқда.
Мбаппе Мадрид клубининг узоқ йиллик мақсади эди. Унинг трансферига таъсир кўрсатмаслик учун «Реал» Эрлинг Ҳоланд учун курашдан чиқди.
Изоҳ (0)